Эрон Стратегик тадқиқотлар маркази асосчиси Али-Ризо Акбарий Британия махсус хизматлари фойдасига жосуслик қилгани учун ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Маълум қилинишича, Акбарий узоқ ва кўп босқичли контрразведка операциясидан сўнг ҳибсга олинган.
«Эроннинг махфий ва стратегик марказларида Британия разведка хизматининг энг муҳим агентларидан бири аниқланди. Али-Ризо Акбарий Британия хизматларига жосуслик қилгани аниқланди», — дейилади Эрон разведкаси баёнотида.
Акбарий давлатнинг баъзи махфий маълумотларига эга бўлган ва бу маълумотларни Британия разведка хизматларига етказган. Айбланувчи Британиянинг Теҳрондаги элчихонасида виза олаётганида қўлга олинган.
«Суд мажлиси судланувчининг адвокати иштирокида бўлиб ўтди. Ишдаги далилларга асосланиб, бу шахс Англия фойдасига жосуслик қилгани учун ўлимга ҳукм қилинди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)