• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 12 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 12 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Совуқ об ҳаво Россия-Украина ҳужумларини тўхтатмоқдами?

    Сўнгги кунларда Украинанинг шарқий қисмида ҳукм сураётган совуқ об-ҳаво оғир ҳарбий техникадан фойдаланишни кўпайтиришга сабаб бўлмоқда, чунки ерлар қаттиқ музлаган. Бироқ Bloomberg агентлигининг ёзишича, узоқ совуқ пайтида на Россия, на Украина томонидан ҳужумлар содир бўлиши мумкин —совуқ туфайли дронлар ва радиостанцияларнинг батареяларини икки баравар тез ўқлашга тўғри келади, кўриш даражасининг ёмонлашуви эса дронларни артиллерияни разведка қилиш ва бошқариш учун яроқсиз ҳолга келтирмоқда.

    Ернинг музлаши ғилдиракли ва изли транспорт воситаларидан фойдаланишнинг кўпайишига имкон берган бўлса-да, бундай ҳаво янги ҳужумни ташкил қилишдан олдин қўмондонлар эътиборга олиши керак бўлган кўплаб омиллардан биридир, деб ёзади Bloomberg Лондондаги Қироллик Бирлашган Хизматлар Институти таҳлил маркази ходими Эд Арнольдга таяниб.

    2023 йил бошидан буён Ғарб давлатлари Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтирди. Янги турдаги қуролларни етказиб беришдан ташқари, ғарб инструкторлари томонидан ўқитилаётган украиналик ҳарбийлар сони ҳам ортмоқда. Бундан ташқари, Польша халқаро коалиция таркибида Киевга 14 та Леопард 2 танкини етказиб беришини маълум қилди.

     Украинага ғарб танкларини юбориш масаласида Берлин халқаро босим остида  қолдими?

    Германия канцлери Олаф Шольц Украинага танклар етказиб бериш масаласида АҚШ президенти Жо Байденнинг позициясидан келиб чиқади. Бу ҳақда Politico нашри Германиядаги манбаларига таяниб ёзмоқда.

    Аввалроқ икки мамлакат етакчилари жанговар пиёда машиналарини юбориш бўйича ўз қадамларини мувофиқлаштириб олган эди. Шольц шу ҳафта Берлиндаги ҳудудий сайловолди митингда Леопард танкларини етказиб бериш «дўстлар ва иттифоқдошлар, айниқса, бизнинг трансатлантик шеригимиз, АҚШ билан» муҳокама қилиниши керак, деган эди.

    Politico қайд этишича, канцлерга Лондоннинг Киевга Challengeр 2 танкларини юбориш қарори босим ўтказмоқда — Буюк Британия Украинага Ғарбда ишлаб чиқарилган танкларни берадиган биринчи мамлакатга айланиши мумкин. Бундан ташқари, Польша Украинага Германияда ишлаб чиқарилган танкларни етказиб беришини эълон қилиб бўлди.

    Аввалроқ Пентагон Украинага Америкада ишлаб чиқарилган Абрамс танкларини юбормаслигини айтиб, буни улар кўп ёнилғи сарфлаши ва улардан фойдаланиш қийинлиги билан изоҳлаганди.Бу танклар кўплаб мамлакатларда, хусусан, Испания, Польша, Греция, Дания ва Финляндияда ҳам бор. Аммо уларни Мюнхендаги Krauss-Maffei Wegmann компанияси ишлаб чиқаради, шу сабабли уларни Украинага етказиб беришда ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг реекспорт учун рухсати керак, шу муносабат билан ҳозир «халқаро босим Берлинга қаратилган», деб ёзганди аввалроқ Politico.

    Жанубий Корея ўз ҳудудида хорижий ядро қуролини жойлаштириши ёки ўз ядросини ишлаб чиқиши мумкин

    Жанубий Корея, агар КХДР билан муносабатлардаги вазият ёмонлашса, ўз ҳудудида хорижий ядро қуролини жойлаштириши ёки ўз ядросини ишлаб чиқиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Юн Сок Ёл маълум қилди, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг «Newsис» ахборот агентлиги.

    Бу ҳақда Юн Сок Ёл Жанубий Корея мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда гапирди. Вазирларнинг ҳисоботини тинглаб, президент Сеулга ҳужум қилинган тақдирда «100 ва ҳатто 1000 баравар катта кўламда» жавоб қайтариш учун шундай ҳарбий куч яратишни буюрди.

    Январь ойи бошида Юн Сук Ёл Сеул ва Вашингтон Америка ядровий қуроллари иштирокида қўшма машғулотлар ташкил этиш имкониятини муҳокама қилаётганини айтган. «Ядро қуроллари АҚШга тегишли бўлса-да, разведка маълумотларини алмашиш, режалаштириш ва машқлар биргаликда амалга оширилиши керак», — деган президент.

    Юн Сок Ёлнинг сўзларига кўра, Вашингтон бу ташаббусга ижобий қарамоқда. Машғулотлар эса Жанубий Кореяга КХДРдан келаётган ядро таҳдидига тайёргарлик кўришда ёрдам бериши керак. Ушбу вазиятда КХДР раҳбари Ким Чен Ин Сеул ва Вашингтон ўртасида қўшма машғулотлар ўтказиш режасини «катта хато» деб атамоқда.

    Ўзбекистондаги барча газ заправкалар фаолияти вақтинча тўхтатилди, аномал совуқ об ҳавода табиий газ аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказилади.

    Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги газ заправкалар фаолияти вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича, Республика бўйича аномал совуқ ҳарорат давом этаётганлиги сабабли қувурларда газ босимининг кескин пасайиши кузатилмоқда.

    Шу муносабат билан табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилади. Шу мақсадда айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди.

    Шунингдек, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизель ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади.

    12.01.2023, 22:02   Изоҳ (0)   11045
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳарбийлар жасади билан тўлган»: Соледардаги вазият қандайлиги маълум қилинди

    12.01.2023, 21:28

    «Россиядан намуна олиб». Беларусда «Вагнер» гуруҳининг аналоги яратиляптими?

    12.01.2023, 21:04

    Дунёнинг жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган мамлакатлари эълон қилинди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

    12.01.2023, 19:29

    Россияда Украинага қарши жанг қилишни хоҳламаган аскар 5 йилга қамалди

    12.01.2023, 19:04

    ЖССТ «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари ҳақида огоҳлантирди

    12.01.2023, 18:04

    Шаҳзода Гарри Афғонистонда толибларни ўлдиргани ҳақидаги гапларини изоҳлади

    12.01.2023, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.