Бухоро вилоятидаги таълим муассасаларида 3-чорак дарслари 11 январдан бошланиши эълон қилинганди. Ҳокимлик кейинчалик бу қарор ўзгарганини маълум қилди.
Қайд этилишича, совуқ об-ҳаво шароитида кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, ўқиш 16 январь кунидан бошланиши белгиланган.
Шунингдек, мактабгача таълим масканлари ҳам ўз ишини 16 январь кунидан бошлайди.
Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 11 январдан дарслар бошланади
Изоҳ (0)