Бухоро вилоят суди биносида 11 январь куни Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид суд мажлисида тарафларнинг музокаралари эшитилди.
Хусусан, давлат айбловчиси судланувчиларга айбланаётган моддалар бўйича уларнинг айбини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда қонунда белгиланган тартибда жазо тайинлашни сўраган.
«Gazeta.uz» хабарига кўра, давлат айбловчиси Даулетмурат Тажимуратовга 18 йил, Лолагул Қаллихановага эса 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини сўраган.
Шунингдек, судланувчи Саламат Калилаев ҳимоячисининг музокара сўзи тингланди. Қолган тарафларнинг музокаралари 12 январь куни ўтказиладиган суд мажлисида эшитилади.
Бухоро вилоят суди биносида 7 январь куни Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Ўринбаевнинг кўрсатмалари эшитилганди. Судланувчилар қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдириб, кечирим сўраган ва президентга етказишни илтимос қилган.
Ўринбаев судланувчилар ким бўлишидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканини, уларнинг илтимосини, албатта, етказишини маълум қилиб, суд ҳайъатидан судланувчиларга қонун доирасида енгиллик беришни сўради.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)