АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш борасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилда барча дастурлар доирасида 3,3 триллион сўм бюджет маблағлари ва халқаро молия институтларининг 185,5 миллион доллар маблағлари ўзлаштирилган. Бунинг ҳисобидан жами 7 130,1 километр ичимлик ва 232,9 километр оқова сув тармоқлари тортилиб, 859 та ичимлик ва оқова сув иншоотларини қурилган ҳамда реконструкция қилинган.
Бундан ташқари, ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан жами 82,8 километр ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 7 та сув қудуғи қазилган ва 121 та янги насос ускуналари ўрнатилган,
Шунингдек, 44,9 миллиард сўм молиялаштириш эвазига 1,8 минг километр ичимлик суви тармоқлари ва 2 мингга яқин насос ускуналари мукаммал ва жорий таъмирланган. 2022 йилда сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик 64,3 фоизга етказилган.
Изоҳ (0)