Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида қалбаки доллар купюралари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Р.Х. Янгиқўрғон шаҳарчасида бошқа бир фуқарога жами 39 дона 100 долларлик қалбаки купюраларни 16,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)