9 январь куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатон Дэвид Хеник билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, Ўзбекистон ва АҚШнинг афғон инқирозини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилган.
Афғонистоннинг янги ҳукумати томонидан халқаро ҳамжамиятнинг асосий талаблари бажарилиши, айниқса, хотин-қизларнинг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқлари таъминланиши зарурлиги қайд этилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)