• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистон ва Покистонни яраштирган Тошкент декларацияси, Жозефина билан ажрашган Наполеон ва дунёдаги биринчи метрополитеннинг очилиши. Кун хронологиясида 10 январь

    10 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Тошкентда Ҳиндистон ва Покистонни яраштирган декларациянинг имзоланиши, Жозефина билан ажрашган Наполеон ҳамда дунёдаги биринчи метрополитеннинг қурилишига оид фактлар ўрин олган.

    Ҳиндистон ва Покистонни яраштирган Тошкент декларацияси

    1966 йил 10 январь куни Тошкентда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик можаро ҳисобланган Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ҳудудий низолар бўйича келишув битими имзоланган эди. Ўзининг тарихий аҳамияти билан бутун дунёга машҳур Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари жойлашган Ўзбекистон ҳудуди битим имзоланадиган давлат сифатида бежизга танланмаган эди. У логистика нуқтаи назаридан қулай ҳисобланган.

    Чапдан ўнгга: Покистон президенти Муҳаммад Айюбхон, Ҳиндистон бош вазири Лал Баҳадур Шастри ва СССР Вазирлар Кенгаши раиси Алексей Косигин

    Чапдан ўнгга: Покистон президенти Муҳаммад Айюбхон, Ҳиндистон бош вазири Лал Баҳадур Шастри ва СССР Вазирлар Кенгаши раиси Алексей Косигин
    Фото: «РИА Новости»

    Ўзбекистон Ҳиндистонга ҳам, Покистонга ҳам яқин жойлашган бўлиб, давлат раҳбарлари минтақани тарк этмасди, шу боис улар ўзларини максимал даражада қулай ҳис қилган. Музокаралар бошланишидан олдин Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро минтақа барқарорлигига жиддий хавф туғдирарди.

    У ҳудудий низолар сабаб юзага келган: Покистон асосий қисмини мусулмонлар ташкил этадиган Ҳиндистоннинг Кашмир штатида исён бошлашга уринган. Қўзғалон бостирилган, аммо содир бўлган воқеа кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланишига олиб келган.

    «Ҳиндистон кучлари Покистонда Америка техникаси бўлишига қарамай, танклар иштирокидаги бир нечта жангларда устунликка эришган», — деб ёзганди тадқиқотчи Жорж Перкович. Икки йирик мамлакат ўртасидаги можаро бунданда жиддий урушга айланиб кетиши мумкин эди.

    Фото: «РИА Новости»

    Ўша вақтда Покистоннинг иттифоқчиси бўлган Хитой ҳам Ҳиндистонга таҳдид қила бошлаган. Бу эса СССР ва АҚШни ташвишга солиб қўйганди. Америка ҳукумати Хитой раҳбариятига таъсир кўрсата олмаса, СССР эса умуман душманлик муносабатида эди. Шу боис улар ўт очишни тўхтатиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги таъсир доирасидан фойдаланишга қарор қилган. Хавфсизлик Кенгаши 1965 йил сентябрда тегишли резолюцияни қабул қилганидан кейин иккала томон ҳам унга бўйсунган. Бу вақтга келиб Ҳиндистон ва Покистон жиддий йўқотишларга учраб бўлганди.

    Аммо можаро исталган вақтда қайта тикланиши мумкин эди ва шу сабабдан СССР вазиятни тартибга солиш мақсадида мустаҳкам битим ишлаб чиқиш кераклигини илгари сурган. Таклиф СССР Вазирлар Кенгаши раиси Алексей Косигиндан чиққанди. Давлат раҳбари Леонид Брежнев бўлсада, ўша вақтларда унинг позицияси у қадар кучли эмасди: у ҳали Совет Иттифоқи Коммунистик партияси раҳбари лавозимини совет парламенти — Олий Кенгаш раҳбари лавозими билан бирлаштириб юбормаган эди. Мамлакатни Брежнев бошчилигидаги учлик — Олий Кенгаш президиуми раиси Николай Подгорний ва Вазирлар Кенгаши раҳбари Косигин бошқарган.

    Замондошларининг хотирлашича, Косигин Ҳиндистон—Покистон можаросини тартибга солишда муҳим рол ўйнаган, чунки иккала тараф ҳам унга ишонч билдирганди. Шунингдек, Покистон президенти Муҳаммад Айюбхон ўз давлатини Америка сиёсати остида юритган бўлса-да, СССР билан алоқаларни яхшилашдан манфаатдор бўлган.

    Музокаралар жараёни ижобий ҳал этилишига сабабчи бўлган асосий омил ҳам совет, ҳам Америка ҳукуматлари можаронинг ҳал этилишидан манфаатдор эди. Тошкентдаги музокараларда иштирок этиш учун Муҳаммад Айюбхон ва Ҳиндистон бош вазири Лал Баҳодир Шастри етиб келган. Иккала етакчи ҳам кучли ва тажрибали сиёсатчилар эди.

    Асли ҳарбий бўлган Айюбхон ҳокимиятга ҳарбий тўнтариш ортидан келган, кейин эса референдум ўтказиш орқали давлат раҳбарлиги лавозимида ўтиришини легитимлаштирган эди. Шастри эса Ҳиндистонда Жаваҳарлал Нерудан кейинг иккинчи мустақил еткачи бўлган, мамлакат миллий конгрессида турли лавозимларда фаолият юритган.

    Фото: «РИА Новости»

    Музокаралар осон кечмаган — томонлар бир-бирини айблаб, можарони бошлашда масъулияти ўзларидан соқит қилишга уринган. Бироқ дипломатик саъй-ҳаракатлар бесамар кетмаган: Ҳиндистон ва Покистон Тошкент декларациясини имзолаган. Ҳужжат билан жанговар ҳаракатлар тўхтатилган, қуролли кучлар ўз позицияларига қайтарилган, дипломатик муносабатлар қайта тикланган.

    Фото: «РИА Новости»

    Бир қатор экспертларнинг фикрича, Тошкент декларациясидан замонавий можароларни ҳал қилишда сабоқ олиш қийин, бироқ Топичкановнинг фикрича, ўшанда совет дипломатияси кейинчалик қила олмаган ишни уддалаган: «СССР фаол эди ва қулай шароит яратишга ҳаракат қилди, инқирозда воситачилик қила олди. Бу такрорланиш имконияти кам бўлган муваффақиятдир».

    Жозефина билан ажрашган Наполеон

    1810 йил 10 январь куни Наполеон ва Жозефинанинг никоҳи бекор қилинган эди. Улар кўплаб келишмовчилик ва айрилиқларга қарамай, бир-бирига нисбатан илиқ муносабатларини сақлаб қолган.

    Наполеон ва Жозефина

    Наполеон ва Жозефина
    Фото: Grazia

    Жозефина Наполеон билан танишгунига қадар оилали эди — 16 ёшида у Александр де Богарнега турмушга чиққан. Уларнинг икки фарзанди бўлган: ўғли Эжен ва қизи Гортензия. Эри Майнц мудофаасидаги ҳаракатсизлиги учун қалт этилгунга қадар, уларнинг никоҳи 15 йил давом этган. Ўшанда Жозефинани ҳам қамаб қўйишган, аммо тез орада ҳокимият алмашган ва у афв этилган. Турмуш ўртоғининг вафоти сабаб у бор нарсасидан айрилган. Молиявий аҳволини яхшилашга жазманлари, хусусан, виконт (Францияда барон билан граф ўртасидаги дворянлик унвони) Пол Баррас ёрдам бериб келган. У аёл ва унинг фарзандлари учун кошонани ижарага олиб, барча харажатларини қоплаган. Айнан виконт Жозефинани Наполеон билан таништирган эди.

    Улар кечки базмлардан бирида учрашган: Баррас Жозефинага катта умидлар билдирилган генерал Наполеонни таништирган. Аввалига ёш бева унга шунчаки ёқиб қолган, бироқ кеча давомида у билан суҳбатлашиб, Наполеон аёлни ростдан ҳам севиб қолган. Наполеон аёлдан 6 ёш кичик бўлиши ва унинг бевалигига қарамай, Жозефинага уйланишга қарор қилган. Тўй иккала томон учун ҳам манфаатли эди: Богарне яна жамият томонидан ҳурмат қилинадиган хоним мақомига эга бўлар, Наполеон эса салонни бошқарадиган хотинининг нуфузли танишларини қўлга киритарди.

    1796 йилда севишганлар оила қуради. Никоҳ тенг бўлиши учун улар ҳужжатда ёшларини ўзгартириб кўрсатган: Наполеонга 1,5 ёш қўшилган бўлса, Жозефина 4 йилга «ёшарган». Тўй муносабати билан бўлажак император рафиқасига ичига «Бу тақдир» дея ёзилган ёқут кўзли узук совға қилган. Аммо никоҳ маросимидан икки кун ўтиб, Наполеон Италияга хизматга чақирилган, Жозефина генералнинг барча илтимосларини рад этиб, у билан кетишни истамаган.

    Наполеон Бонопартнинг портрети

    Наполеон Бонопартнинг портрети
    Фото: Grazia

    Айрилиқ вақтида Наполеон севгига тўла таъсирли мактублар ёзиб турган. Жозефина, албатта, бундай номалардан хурсанд бўлган. Аммо у олдинги ҳаёт тарзидан ҳам воз кечиш ниятида эмасди. Аёл бошқа эркаклар билан муносабатлар ўрнатишни давом этган ва барча пулларини кўнгилхушлик ҳамда янги кийим-кечакларга сарфлаган.

    Охир-оқибат Наполеон ўз рафиқасининг хиёнатларидан хабар топади — бу уни жуда қаттиқ ғазабга солган. У хотинига содиқ қолгани учун аёлдан ҳам худди шундай муносабатни кутганди. Жозефина ўзининг барча найрангларини ишга солиб, саркардани буларнинг барчаси миш-миш экани, ҳеч қанақа хиёнат йўлидан юрмаганига ишонтиришга уринган. Наполеон унга ишонгани ва кечиргани учун қариндошларининг норозилигига учраган: уларга Жозефина ёқмас эди. Аёл саркардага меросхўр туғиб бера олмаган, барча шифокорлар унинг бепуштлигини айтарди.

    Наполеон қайтганида Жозефина кўзида ёш билан тиз чўкканича ундан кечирим сўраган ва бу яна ёрдам берган. 1799 йилда у Директорияни ағдаришга муваффақ бўлган ва натижада императорга айланган. Бу вақтга келиб, Наполеон ўйнашларининг биридан ўғил кўрганди. Ўғли туғилиши унда ажрашиш ниятини кучайтирган: демак, муаммо унда бўлмаган ва император фарзанд кўра олади. Ажрим жараёнидан икки ҳафта олдин Наполеон давлат ишларини йиғиштириб, бутун вақтини рафиқасига бағишлаган — у аёли билан шундай хайрлашган эди.

    Жозефинанинг портрети

    Жозефинанинг портрети
    Фото: Grazia

    Ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаган Наполеон кўзёш тўккан, Жозефина эса ҳаяжондан ҳатто гапира олмаган — унга сенаторлар ёрдам берган. Аёл турмушининг охирги бир йилидагина Наполеонни ҳақиқатда севишини тушуниб етганди. Императорнинг талаби билан Жозефина император рафиқаси мақомини сақлаб қолган. Бонапарт эса Австрия маликаси Мария-Луизага оила қуриш таклифини билдирган.

    Ажрашиб кетишганидан кейин ҳам собиқ эр-хотин бир-бири билан мулоқотда бўлиб турган, мактублар ёзишган. Жозефина ҳатто Наполеонни унга кичик меросхўрини кўрсатишга ҳам кўндирган. Бироқ Наполеон II узоқ вақт умр кўрмаган — у эрта вафот этган. Франциянинг кейинги императори Наполеон III эса Гортензиянинг ўғли, яъни Жозефинанинг набираси эди.

    Дунёдаги биринчи метрополитеннинг ишга туширилиши

    1863 йил 10 январь куни Лондонда дунёдаги биринчи метрополитен тармоғи ишга туширилган эди. 10 метр чуқурликдаги метронинг узунлиги 6 километрни ташкил этган ва 7 та станцияда иборат бўлган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Лондон метросидаги биринчи оммавий рейс максимал юқори даражада амалга оширилган. Биринчи поезднинг фахрий меҳмонлари орасида Уэльснинг меросхўр шаҳзодаси Алберт Эдуард (бўлажак қирол Эдуард VII) ҳам бўлган. Метро янги ва ҳали хавфсизлиги синовдан ўтмагани учун қиролича Викторияни таклиф қилишмаган.

    Метро учун Жон Фаулер томонидан махсус ўт қалайдиган қисми йўқ метро лойиҳалаштирилган, бекатларда сиқилган буғ билан ёнилғи қуйилган. Аммо синов вақтида «хавфсиз» парвоздан буғнинг чиқиб кетиши сабаб у портлаб кетишига бир баҳя қолган. Натижада биринчи метродаги паровозлар Дэниэл Гучнинг оддий серияли конструкцияси бўлган. Машинист ва ўт қалаш хонасида ҳаво яхши айланиши учун том қисми олиб ташланган холос.

    Фото: Wikimedia Commons

    Саккиз ғилдиракли ёғоч вагонлар 1, 2 ва 3-классга бўлинган, аммо улар деярли фарқ қилмаган, масалан, 1-классдаги вагонда ёритувчи чироқ битта эмас иккита бўлган. Вагонларнинг томи остидаги ингичка дарча шаффоф бўлмаган шиша билан қопланган. Дизайнерлар бунда ўз тамойилларидан келиб чиқиб иш кўрган: ер остида барибир ҳеч нарсани кўриб бўлмасди.

    Биринчи метро очиқ усулда қурилган: котлован қазилган, кейин эса унинг усти ёпилган, шу боисдан ҳам Лондон метросининг биринчи станциялари у қадар чуқурда жойлашмаган. Метронинг чуқур тармоғи илк бор 1869 йилда Темза остидан ўтказилган (41 метр) ва унда пўлат ўтказгич қалқондан фойдаланилган. Метронинг турли участкаларини ҳар хил акциядорлик компаниялари қурган, бироқ уларнинг ҳаммаси иқтисод қилган ва зарурат доирасидан ташқарига чиқмаган: ҳеч ким ер остидаги йўловчилар учун жой ҳақида ўйламаган. Фақат Иккинчи жаҳон урушидан кейингина метро миллийлаштирилган, 2000 йилдан бошлаб у давлат-хусусий шерикчилик субъектига айланган.

    Фото: Wikimedia Commons

    ХХ аср бошларида келиб Лондон метросида электр энергиясидан фойдаланиш бошланган ва шунда бир масала юзага келган, қайси токдан фойдаланиш керак — ўзгарувчан ёки ўзгармас. Натижада ўзгармас ток танланган. Унинг ёрдамида поезд локомотиви механизмида фойдаланилган электр қурилмалар элементлари минимумга туширилган: электродвигатель ва унга реостат бўлса кифоя эди.

    Бугунги кунда Лондон метросининг ярмидан камроқ қисми ер остида қолган, 55 фоизи — «енгил метро» тармоғи ер устига кўчган. Узунлиги бўйича Лондон метроси дунёда Сеул, Пекин ва Шанхайдагидан кейин тўртинчи ўринда туради (402 километр, 270 та станция). Йўловчилар оқими йилига 1,26 миллиард кишини ташкил этади.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Доғистонда 3 минг кишини асирга олган чечен жангарилари, БМТнинг Нью-Йоркдаги ҳашаматли штаб-квартираси ва сапотекиларга тегишли ноёб хазинанинг топилиши. Кун хронологиясида 9 январь

    10.01.2023, 09:39   Изоҳ (0)   34959
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британия ҳудудидан учирилган биринчи ракета орбитага чиқа олмади

    10.01.2023, 09:33

    Австралияда дунёдаги ҳиди энг ёқимсиз гул очилди (фото)

    10.01.2023, 08:07

    «Толибон» соқол қўймагани учун етти нафар эркакни ҳибсга олди

    09.01.2023, 23:55

    АҚШ олимлари инсон миясида илгари номаълум бўлган ҳимоя қатламини аниқлади

    09.01.2023, 23:41

    «Дарё» кундалигида 9 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    09.01.2023, 23:27

    Аномал совуқ: Қозоғистонда ҳаво ҳарорати 43 даражагача совиши кутилмоқда

    09.01.2023, 23:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40

    Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик юк станциялари барпо этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 27 май, 21:39

    Ўзбекистон Суперкубоги. “Насаф” пенальтидан урилган гол эвазига “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 27 май, 21:38

    Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармасининг минтақавий ваколатхонаси очилиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 май, 21:25

    Тошкент вилоятида 22 ёшли қизни Россияга фоҳишалик учун олиб кетаётган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 27 май, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.