АҚШнинг Рочестер университети олимлари инсон миясида янги тўқима қатламини аниқлади. Бу ҳақда Science Alert хабар берди.
Мутахассисларга кўра, мазкур қатлам инфекцияларга қарши ҳимоя вазифасини бажаради. Тадқиқотда асосий эътибор мия ва орқа мияни ўраб турган мембраналарга қаратилган. Яқин вақтгача фақат учта, яъни қаттиқ, арахноид ва юмшоқ қобиқ борлиги илгари сурилган.
Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, арахноид мембрана остидаги бўшлиқда яна бир қатлам мавжуд. Олимлар уни SLYM — субарахноид лимфа мембранаси деб номлади. Қатлам жуда юпқа бўлиб, унинг қалинлиги бир ёки бир нечта ҳужайра билан ўлчанади. Аммо у инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга.
Олимларнинг фикрига кўра, қатламда иммунитет ҳужайраларининг ўз популяцияси мавжуд. У мия суюқлигини инфекция кирмаслиги учун «сканерлайди». Қатламнинг зарарланиши склероз ёки Альцгеймер касаллигини қўзғатиши ёки кучайтириши мумкин.
Мавзуга доир: Тиббиёт оламида кашфиёт: олимлар мия саратонига қарши вакцина ишлаб чиқди
Изоҳ (0)