• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Юзлаб роллар ижро этган бўлса-да, томошабин фақат бир образи орқали танийдиган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

    Шундай актёрлар борки, улар юзлаб роллар ижро этган бўлса ҳам, томошабинлар хотирасида фақатгина бир образи билан сақланиб қолади. Қуйида ана шундай кино юлдузлари ҳақида сўз юритамиз.

    Тэйлор Лотнер — «Сумерки»

    Фото: «Pulse.mail.ru»

    Фото: «Pulse.mail.ru»

    «Сумерки» фильмига қадар Тэйлор Лотнер ҳозиргидек таниқли актёр эмас эди. Мультфильмлар қаҳрамонларига овоз бериб, оммалашмаган сериалларда кичик ролларни ижро этиб юрарди. «Сумерки»нинг биринчи қисмида фильмда бир неча дақиқали рол ўйнаган бўлса ҳам, айнан шу роли Тэйлорга улкан муваффақият олиб келди. Бироқ унинг жисмоний ҳолати талабга жавоб бермагани боис фильмнинг кейинги қисмларида Жейкоб ролини ижро этишдан маҳрум бўлди. Кинорежиссёрлар унинг номзодига шубҳа билан қарашди ва унинг ўрни актёр Майкл Копонга берилаётганди. Аммо Тэйлор қисқа вақт ичида 11 килограмм мушак вазни орттиришга муваффақ бўлди ва шу сабабли бу рол унинг ўзида қолди.

    «Сумерки» нинг барча серияси тасвирга олиб тугатилмагунча Тэйлор ҳеч қайси кинода суратга тушмади. Асар тугаганидан кейин у актёрлик «бум»ни бошдан кечирди, деб айтиб бўлмайди. Мухлисларини ҳайратда қолдирган ягона нарса — у кутилмаган даражада ортиқча вазн тўплаганди.

    Актёр 2016 йилгача рол ижро этди. «Тўлқинларни эгарлаб» фильмида, «Қичқириқ қироличалари» (Scream queens) сериалида рол ижро этганидан кейинги 6 йил давомида экранлардан ғойиб бўлди. Тэйлор ўтган вақт оралиғида ўз вазни устида ишлаб, 2022 йилда «Оилавий жамоа» фильми билан ижодга қайтган бўлса ҳам, танқидчилар бу картинани юқори баҳоламади.

    Тоби Магуайр — «Ўргимчак одам»

    Фото: «pulse.mail.ru»

    Фото: «pulse.mail.ru»

    Тоби Магуайр ўз карьерасини «Бу боланинг ҳаёти» фильмидан бошлаган, суратга олиш майдончасида Леонардо Ди Каприо билан дўстлашган. 9 йилдан сўнг Тоби «Ўргимчак одам» фильмида рол ўйнади ва Ди Каприо сингари жаҳон юлдузига айланди. Мабодо Лео кейинги йилларда кино оламидаги мавқейини сақлаб қолса ёки оширадиган бўлса, Тоби «Ўргимчак одам»дан сакраб ўтиб кетолмайди.

    2009 йилда у «Ака-ука» фильмида рол ижро этди. Бу рол унинг карьерасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган ягона яхши лойиҳа бўлиб қолди. Шунда мухлислар Тоби ҳақиқатан ҳам қобилиятли актёр эканини эслашди. Эҳтимол, бу унга «Буюк Гетсби» фильмида рол олишга қисман ёрдам берди, лекин барибир, кўп жиҳатдан, бунда Леонардо Ди Каприонинг хизмати бўлиб, у ўз дўстига тез сўнаётган мартабани қайта тиклаш учун яна бир имконият сифатида Тобига ўз ролини совға тариқасида тақдим қилган. Тоби фильмда рол ижро этди ва бу чиндан ҳам яхши ижро эди. Актёр бу имкониятни ҳам қўлдан бой берди.

    Боиси Тоби атиги бир йилдан сўнг «Пиёдани қурбон қилиш» фильмида рол ўйнади ва яна экранлардан ғойиб бўлди. Кейинчалик у «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» фильми билан қайтди. Ўз карьерасини Питер Паркер билан янада кучлироқ боғлади. Тоби Магуайр ижро этадиган ролига катта эътибор қаратмаяпти, чунки унга бу рол учун жуда яхши гонорар тўланган.

    Маколей Калкин — «Уйда ёлғиз»

    Фото: «pulse.mail.ru»

    Фото: «pulse.mail.ru»

    Маколей Калкиннинг болаликдаги карьераси кўплаб ёш актёрлар орзу қиладиган аммо шу вақтнинг ўзида қўрқадиган нарсадир. «Уйда ёлғиз» фильмидаги ролига қадар Маколей бир нечта яхши фильмларда суратга тушган. «Уйда ёлғиз» ҳам улар сингари бўлиши керак эди — шунчаки ажойиб Рождество комедияси.

    Ҳеч ким бу фильмнинг кассаси мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли бўлишини тасаввур ҳам қилмаган. Қизиғи шундаки, танқидчилар бу картинани «синдиришди», аммо бу унга яқин келажакда ҳам, узоқ келажакда ҳам тўсқинлик қила олмади. Маколей ҳақиқий юлдузга айланди, кетма-кет роллар ўйнади.  Учинчи қисмда рол ижро этиши мумкин эди, аммо ёш актёр рад этди. Режиссёр Крис Колумб ҳам унга эргашди. У бир неча йил ўтгач «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши», «Гарри Поттер ва махфий ҳужра» фильмларини суратга олади. Маколейнинг машҳурлигининг асосий камчилиги унинг ота-онаси эди.

    Улар ўғлини тўғри йўналишда олиб кета олмадилар. Катта миқдордаги пул туфайли ақлдан озишди. Маколейнинг отаси ҳеч ким тўлай олмайдиган гонорарларни бекор қила бошлади. Кўп ўтмай Маколейнинг ўзи мустақил нафас олди ва 9 йил  мобайнида танаффус қилишга қарор қилди.  Ижодга қайтгач, Калкин ҳеч нарса қила олмади — у фақат ўзининг ёқимтой болакай қиёфаси билангина қолган эди. Ҳаётда эса қаттиқ азоб чекаётган улғайган одам эди.

    Маколей яна узоқ танаффусдан сўнг 2021 йилда «Америкача даҳшатлар ҳикояси» фильмининг янги мавсумида рол ижро этиш учун қайтиб келди. Бу гал у аввалгидан анча яхши кўринди. Эҳтимол, Маколей кинода узоқ вақт қолар, аммо дастлабки имижидан халос бўлиш учун жуда кўп меҳнат қилишига тўғри келади.

    Элайжа Вуд — «Узуклар ҳукмдори»

    Фото: «pulse.mail.ru»

    Фото: «pulse.mail.ru»

    Элайжа Вуд карьерасининг аввалида «Осмон», «Скайвард», «Гек Финнинг саргузаштлари», «Меҳрибон ўғил», «Шимол», «Уруш» ва «Факультет» фильмларида «Узуклар ҳукмдори» фильми актёрлари таркибига қўшилишдан олдин суратга тушган. Питер Жексон трилогиясининг ўз муаммолари бор эди, боиси продюсерлар бу фильмларга унчалик ишонч билдиришмади. Дастлабки синовдан сўнг барча Жексон трилогияси шедевр асарга айланиши мумкинлигини англаб етди. Шундан сўнг дарҳол Фродо Баггинс ролини ижро этган Элайжа Вуднинг қудратли узукни кафтларида тутиб турган афишаси пайдо бўлди.

    Фродонинг қиёфаси Элайжа Вудга шу қадар мос тушган эдики, актёр ундан халос бўлишга қанча уринмасин, бу фойда бермади. Элайжа Вуд кейинчалик «Безорилар» «Ва ҳамма нарса ёритилган» фильмларида, шунингдек, бошқа кўплаб фильмларда рол ўйнаган, аммо уларнинг барчаси Фродочалик машҳур бўлмади. Элайжа Вуд бутун дунё бўйлаб чақнаб турадиган Фрододан устун бўла оладиган ролни топа олмайди, айниқса, ташқи қиёфаси деярли ўзгармагани боис уни худди шу роли билан боғламаслик мумкин эмас.

    Мэтт ЛеБланк — «Дўстлар»

    Фото: «pulse.mail.ru»

    Фото: «pulse.mail.ru»

    «Дўстлар»нинг асосий таркибидан кимдир 18 йил давомида биринчи навбатда ўзининг машҳур ситкомдаги қаҳрамони билан боғланмаганига ишонч ҳосил қилиш қийин. Бунда энг улкан муваффақият Женнифер Энистон бўлди, чунки у омадли чиққан ўнлаб комедияларда рол ижро этганди. «Дўстлар» ситкоми орқали муваффақият қозонган, кейинчалик «Жоэй» фильмида рол ижро этган Мэтт ЛеБланкни сўнгги марта «Дўстлар: учрашув» махсус эпизодида кўриш мумкин бўлди. «Дўстлар» ситкоми ва «Жоэй» фильми ўртасида 16 йил ва бир нечта ажойиб роллар бор, холос.

    Мавзуга доир:

    • Белла, Эдвард, Жейкоб: «Сумерки» фильми юлдузлари 13 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)
    • «Узуклар ҳукмдори» фильми актёрлари 19 йил ичида қандай ўзгарди? (фото)

    09.01.2023, 12:55   Изоҳ (0)   20267
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Зита ва Гита» фильми 50 ёшда: нима учун Ҳема Малини саккиз йил давомида севган инсонига турмушга чиқа олмаган?

    06.01.2023, 16:36

    Фото: Севимли фильм ва сериалларимиз қандай суратга олиниши акс этган кадрорти жараёнлари

    05.01.2023, 16:51

    Фақат «Уэнздей» эмас: Жаҳон киноси тарихидаги энг ажойиб рақслар (видео)

    05.01.2023, 12:26

    Байрамдан кейин ҳам кайфиятни кўтариши кафолатланган Янги йил ҳақидаги янги фильмлар

    05.01.2023, 09:48

    Севимли фильмларимиздаги овоз эффектлари қандай яратилади? (фото, видео)

    04.01.2023, 14:49

    Уйдан чиқмасдан саёҳат қилинг: дунёнинг гўзал шаҳарларида суратга олинган ажойиб фильмлар

    03.01.2023, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.