• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Камбоджада 3 млн инсон умрига зомин бўлган Пол Пот, Афғонистонда ҳужумга учраган 9-рота ва энг йирик этник урушлардан бири — Босния можароси. Кун хронологиясида 7 январь

    7 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Камбоджада 3 миллион инсон умрига зомин бўлган Пол Пот режимининг ағдарилиши, Афғонистонда ҳужумга учраган 9-рота ҳамда энг йирик этник қирғинлардан бири — Босния можаросига оид фактлар ўрин олган.

    3 миллион камбоджалик умрига зомин бўлган Пол Пот режимининг ағдарилиши

    Бундан 44 йил аввал ҳарбий интервенция жаҳон тарихидаги энг қонхўр сиёсий тузумлардан бири — Пол Пот раҳбарлигидаги қизил кхмерлар режимини ағдарганди. Кампучияда (замонавий Камбоджа) ҳокимиятни 3 йил-у 8 ой давомида бошқарган кичик гуруҳга аъзо инсонлар 3 миллионга яқин мамлакат аҳолисининг ўлимига сабаб бўлган. Қизил кхмерлар «халқ фаровонлиги» учун бирор айби бўлмаган фуқароларни ҳам энг қийноқли усулларда ўлдирган. 2018 йил ноябрда ушбу режим Камбоджада расман геноцидда айбдор деб топилганди. Қизил кхмерлар мамлакатни бу қадар узоқ вақт қандай қилиб бошқаргани ҳозирга қадар жумбоқ ҳисобланади.

    Пол Пот

    Пол Пот
    Фото: Wikimedia Commons

    Қизил кхмерлар 1975 йилги фуқаролик урушидан кейин марказий ҳокимиятни эгаллаб олган. Сиёсий марказни Коммунистик партиядан бўлган Пол Потнинг тарафдорлари ташкил этган — улар ташқи босқинчилар ва «ички душманлар»га қарши қаттиқ жанг олиб боришга бел боғлаганди. Сўлларга хос тарзда ҳаракат етакчиси тахаллусдан фойдаланган: Пол Пот французча politique potentielle — «имконият сиёсати»нинг қисқартмаси ҳисобланади. Унинг ҳақиқий исми — Салот Сар, 1950 йиллар бошида Парижда таълим олган ва айнан шу ерда илк бор коммунистик ғоялар билан танишган ва сиёсий тузилмаларда алоқалар орттирган.

    Куч борасида қизил кхмерлар узоқ вилоятлардан келган саводсиз ёшларга таянган, уларнинг аксарияти Америка томонидан уюштирилган бомбардимонлар оқибатида яқинларидан айрилган эди. Улар қасос олиш ўтида ёнган, шу сабабли Кампучия Инқилобий армиясига ўз хоҳишлари билан қўшилган.

    Қизил кхмерлар даврида Вьетнамга қарши пропаганда бор кучи билан ишлаган. «Вьетнам билан 700 йил урушишга тайёрмиз!», «Кампучиялик 30 нафар вьетнамликни ўлдир ва биз ғалаба қозонамиз!», «Ортимизда 800 миллион хитойлик бор» каби шиорлар оммалашган.

    Мао Цзэдун ҳамда унинг тарафдорлари Потни фаол қўллаб-қувватлаган. Хитойга гуруч етказиб бериш эвазига камбоджаликлар ҳарбий техника, ўқ-дорилар олиб келган. Ғарб таҳлилчиларининг тахминларига кўра, Кампучия—Вьетнам қарама-қаршилиги Хитой ва СССР рақобатининг бир қисми сифатида пайдо бўлган. Совет раҳбарияти коммунистик Вьетнамни қўллаб-қувватлаган, қизил кхмерларга эса салбий муносабатда бўлган.

    Кампучия аҳолисининг 15 фоизини ташкил этган вьетнамликлар, хитойликлар, тайликлар ва бошқа миллий озчилик вакиллари шафқатсиз қирғинга учраган. Буддизм, ислом ва насроний динларига мансуб фуқаролар ҳам таъқибларга учраган. Ибодатхоналар портлатилган, масжидлар чўчқахоналарга айлантирилган, китоблар ёқилган, қаршилик кўрсатганлар судсиз отиб ташланган. Пол Пот бошқаруви йилларида давомида Кампучиядаги мусулмон ва католиклар сони икки баробарга камайган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Пол ва унинг «оғалари» ҳокимиятни эгаллаши билан Пномпен ҳамда бошқа йирик шаҳарлар аҳолисини жунглига кўчиришни бошлаган. Уларнинг ғоясига кўра, гуруч етиштириш ва дарахтларни чопиш орқали шаҳарликлар ўзларининг «буржуйча» қарашларидан қутулиши ва руҳан меҳнаткаш деҳқон даражасигача покланиши керак эди. Кампучия йўллари бўйлаб ўқитувчилар, савдогарлар ва шифокорларнинг қаторлари чўзилган. Одамларнинг 40 фоизи шу жараённинг ўзида ҳалок бўлган. Мамлакат таълим, хусусий ишлаб чиқариш ва тиббий таъминот соҳасида деярли ходимларсиз қолган. 3 миллион аҳолига эга Пномпеннинг 20 мингга яқин фуқароси ўз мақоми ва ҳуқуқларини сақлаб қолган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Пол Потнинг ўзи қайта қуриш даврида қурбонлар сони бир неча минг кишидан ошмаганини айтиб келган. Телба қаттиққўллик охир-оқибат Пот ва унинг атрофдагиларига қарши исёнга сабаб бўлган. Бутун мамлакатни бош кўтарилар қамраб олган ва улар армия томонидан қаттиққўллик билан бостирилган. Аммо қизил кхмерлар ҳокимияти «Потнинг ёшлари» ҳақиқатда жиддий куч — Вьетнам қўшинлари билан тўқнашганидан кейин ағдарилган.

    Чегара бўйидаги шаҳарларидан бирига ҳужум уюштирилганидан дарғазаб Вьетнам қарши ҳужумга ўтган. Пиёдалар, мотоўқчилар ва танклар жалб этилган кенг кўламли ҳужум 1978 йил 25 декабрда бошланган. Деярли қаршиликка учрамаган вьетнам ҳарбийлари Кампучия ичига кириб бориб, 1 январда Пномпенни қамал қилган. Потнинг аскарлари ва офицерлари оммавий равишда таслим бўлган, бош қўмондоннинг ўзи эса фақатгина гапда жасурлик кўрсата олган холос.

    Фото: Wikimedia Commons

    7 январь тонгида қизил кхмерлар элитаси пойтахт ўққа тутилиши фонида фавқулодда эвакуация қилинган. Юзлаб амалдорлар поездда қочган, Потнинг ўзи эса бир неча яқинлари билан вертолётда учиб кетган.

    Афғонистонда ҳужумга учраган 9-рота

    1988 йилнинг 7 январь куни СССР десант полкининг 345-гвардия бўлинмаси 9-парашют-десант ротасининг Афғонистон—Покистон чегарасидаги Хост шаҳрида жойлашган 3234 баландлигидаги мудофаа жанги бўлиб ўтганди. Ўшанда мужоҳидлар мазкур тепаликни эгаллаш учун соқчиларни йўқотишга ва Гардез-Хост йўлини қўлга киритишга уринган.

    Фото: Pikabu

    Мужоҳидлар соат 15:30 да 3234 баландлигида СССР позициясини миномётлар, ўқотар қуроллар ва гранатомётларда ўққа тута бошлаган. Шунингдек, бир неча ўнлаб реактив снарядлар учирилган. Улар 9-рота позициясига 200 метргача яқинлашганди.

    Орадан бир соат ўтгач, ғира-шира тушиши билан мужоҳидлар икки йўналишда ҳужумни бошлаган. 50 дақиқадан кейин ҳужум қайтарилган: 10—15 мужоҳид ўлдирилган, 30 нафари яраланган. Ҳужум давомида кичик сержант Вячеслав Александров — «Утес» йирик калибрли пулемёт ҳисоби командири ҳалок бўлган ва қурол ишдан чиқарилган.

    Иккинчи ҳужум соат 17:35 да айнан Александровнинг ўлимидан кейин кучсизланган позицияга амалга оширилган. Артиллерия бўйича йўриқчи Иван Бабенко ҳужум охирида артиллерия қўллаб-қувватловини сўради, залп ўт очилиши уларнинг чекинишига сабаб бўлган. Учинчи ҳужум соат 19:10 да пулемёт ва гранатомётларнинг ҳужумлари остида бошланган. Соат 23:10 да эса тўртинчи ҳужум амалга оширилган. Ўлик макондан фойдаланган мужоҳидлар баландлик қиялигига уч йўналишда яқинлашган, жумладан, мина майдони орқали ҳам. Мужоҳидлар ғарбий йўналишда 50 метргача яқинлашган, алоҳида участкаларда эса — граната отиладиган жойгача. Кечки соат 20:00 дан эртаси кунги соат 03:00 га қадар тўққизта ҳужум амалга оширилган.

    Фото: Pikabu

    Соат 03:00 да охирги, ҳисоб бўйича 12-ҳужум бошланган — бу вақтга келиб ҳимояланаётган тарафнинг ўқ-дорилари тугаган, офицерлар эса артиллерия оловларини ўзларига йўналтиришга тайёр эди. Фавқулодда вазиятда катта лейтенант Алексей Смирнов бошчилигидаги учинчи парашют-десант батальони ўқ-дориларини етказиб беради. Бу қарши ҳужумга ўтиш ва урушнинг қай тартибда якунланишини ҳал қилган. Кучлар нотенглигини сезган мужоҳидлар ҳужумни якунлаган ва ҳалок бўлганлар ҳамда яраланганларни олиб, чекинишга тушган.

    Ҳужумни қайтаришда асосий ролни артиллерия, хусусан, учта Д-30 гаубицаси ва учта «Акация» ўзиюрар қурилмаси ўйнаган. Йўриқчи катта лейтенант Иван Бабенко критик вазиятда оловни ўз позицияси томон йўналтирган. Алоҳида баландликда жанг қандай кетаётганида 40-армия қўмондони генерал-лейтенант Борис Громов кузатиб борган.

    12 соат давом этган жанг давомида мужоҳидлар тепаликни қўлга кирита олмаган. Турли манбаларга кўра, 250—400 жангарисидан ҳалок бўлган мужоҳидлар чекинган. 9-ротанинг 6 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 28 нафари жароҳат олган. Кичик сержант Вячеслав Александров ва оддий аскар Андрей Мелников вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонини олган.

    Фото: Pikabu

    Иккинчи жаҳон урушидан бери содир бўлган энг йирик этник уруш — Босния можароси

    1993-тил 7 январь куни Босния ва Герцоговина урушида Кравица жанги содир бўлганди. Ўшанда Братунат шаҳри яқинидаги Кравица қишлоғи оммавий қириб ташланган. Босния ва Герцоговинанинг мусулмон кучлари армияси 300 га яқин маҳаллий исёнчилар ҳимоя қилаётган қишлоқни эгаллаган. Жангда 49 нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган, 7 нафари бедарак йўқолган, 82 киши яраланган.

    1 — Сербиялик аскар жанг вақтида, 1992 йил октябрь

    1 — Сербиялик аскар жанг вақтида, 1992 йил октябрь
    Фото: AP Photo

    1995 йил 14 декабрда Парижда Дейтон битими имзоланган эди. У Европада Иккинчи жаҳон урушидан бери содир бўлган энг қонли можаро — 100 мингга яқин инсон умрига зомин бўлган уч йиллик Босния урушига расман нуқта қўйган.

    Босния ва Герцоговина ҳукумати собиқ социалистик Югославиядан Словения ва Хорватия ажралиб чиққанидан кейин, 1992 йил февралда мустақиллик тўғрисида референдум эълон қилган. Босниялик мусулмонлар ҳамда хорватларнинг катта қисми мустақиллик учун овоз берган. Аммо мамлакат аҳолисининг қарийб учдан бир қисмини ташкил этувчи серблар овоз бериш жараёнларига бойкот эълон қилиб, унинг натижасини тан олишни истамаган. Улар мустақил Серб Республикасини тузишларини эълон қилган — уларни Слободан Милошевич раҳбарлигидаги Сербия ҳукумати қўллаб-қувватлаган. Уруш шунинг ортидан келиб чиққан.

    Босниялик мусулмонлар, серблар ва хорватларнинг қишлоқлари бир-биридан бир неча километр узоқда жойлашгани, катта шаҳарларда эса турли этник қатламлар қўшни яшагани учун жанговар ҳаракатлар қақшатқич тус олган. Аввалига куч ва қуролланиш борасида устунлик сербларда бўлган — улар Югославия армиясининг собиқ офицер ва аскарларининг катта қисми эди. Бироқ кўп ўтмай босниялик мусулмонлар ва хорватлар ўз кучларини тиклаб олишга муваффақ бўлган.

    2 — Сараево аҳолиси қабристон ўққа тутилган вақтда, 1992 йил декабрь

    2 — Сараево аҳолиси қабристон ўққа тутилган вақтда, 1992 йил декабрь
    Фото: AFP

    Уруш бошида серблар Босния ва Герцоговина пойтахти Сараевони қамал қилган. Артиллерия оловлари ва снайперлар ўт очиши деярли тинмаган. Уч йил давомида шаҳарда 10 минглаб инсон ҳалок бўлган, уларнинг учдан бир қисми — тинч аҳоли вакиллари эди (сербларнинг йўқотишлари тахминан 3 минг кишини ташкил этган).

    Жанговар ҳаракатлар шаҳар ва қишлоқларни тартибсиз ўққа тутиш, этник тозалашлар ва тинч аҳоли геноцидидан иборат эди. БМТнинг тинчликпарвар кучлар ҳимоясида «хавфсизлик зоналари»ни тузиш борасидаги ҳаракатлари доим ҳам ўзини оқламаган.

    1995 йил серб қўшинлари Сребеница шаҳрини қўлга киритган, шундан кейин бир неча кун ичида 8 мингга яқин маҳаллий мусулмонлар, жумладан, аёллар ва болалар ўлдирилган. Бундай этник тозалашлар Европада Иккинчи жаҳон урушидан буён кузатилмаган эди.

    3 — Сербия концентрацион лагеридаги хорват ва босниялик маҳбуслар, 1992 йил

    3 — Сербия концентрацион лагеридаги хорват ва босниялик маҳбуслар, 1992 йил
    Фото: Getty Images

    Сараево қамал қилинган ва Сребреницадаги қирғин вақтида серб қўшинларига генерал Ратко Младич қўмондонлик қилган. 2017 йилда Гаагадаги халқаро трибунал уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этганди.

    1995 йил августида Сараеводаги Маркале бозорида артиллерия снарядларининг портлаши оқибатида 100 дан ортиқ инсоннинг ҳалок бўлиши урушнинг финал эпизодига айланган. Навбатдаги оммавий қирғин бўйича масъулиятни серб қўшинларига юклаган НАТО босниялик сербларнинг позицияларини ўққа тутишни бошлади. Натижада улар музокаралар ўтказишга рози бўлган.

    Дейтон тинчлик битимига кўра, Босния ва Герцоговина иккита қисмдан иборат конфедерацияга айланган: Серб Республикаси ҳамда Босния ва Герцоговина Федерацияси. Мамлакатда олий ҳокимиятни ҳар бир томондан биттадан вакил киритилган президиум таъминлайди. Босниялик серблар аввалига  битимни қўллаб-қувватлашдан бош тортиб, мандатни Сербия президенти Милошевичга топширган ва у мазкур битимни имзолаган. Орадан 11 йил ўтгач у Гаагада ҳарбий жиноятларда айбланувчи мақомида вафот этган.

    Фото: AFP

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: СС раҳбарига айланган «жаллод» — Генрих Гиммлер, Люмерларга муваффақият олиб келган 50 сонияли фильм ва АҚШдаги Капитолийга уюштирилган ҳужум. Кун хронологиясида 6 январь

    07.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   42905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» аёлларнинг эркак шифокорларга боришини тақиқлади

    06.01.2023, 23:57

    Россия Украинани «Рождество сулҳи»ни бузганликда айблади

    06.01.2023, 23:42

    Суданда дунёдаги «энг кўп қидирилаётган контрабандачи» қўлга олинди

    06.01.2023, 22:26

    Украина Мудофаа вазирлиги Россия 9 йиллик уруш давомида сулҳни неча марта бузганини маълум қилди

    06.01.2023, 21:10

    Исроил Ғазо сектори билан чегарада девор қуришни бошлади

    06.01.2023, 20:53

    Путин Қрим ҳудудидан ядровий провокациялар учун фойдаланмоқчи — Украина разведкаси

    06.01.2023, 20:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40

    Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик юк станциялари барпо этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 27 май, 21:39

    Ўзбекистон Суперкубоги. “Насаф” пенальтидан урилган гол эвазига “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 27 май, 21:38

    Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармасининг минтақавий ваколатхонаси очилиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 май, 21:25

    Тошкент вилоятида 22 ёшли қизни Россияга фоҳишалик учун олиб кетаётган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 27 май, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.