АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева вазирликнинг 2022 йилда амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, мурожаатлар билан ишлаш ва ҳуқуқни қўллаш имконияти соҳасида вазирликка жами 131,5 мингта мурожаатлар келиб тушган. Шундан 110,4 мингтаси, яъни 84 фоизи қонуний ҳал этилган.
Вазирлик томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 52 003 та тақдимнома киритилган. 10 486 нафар шахслар маъмурий, 22 146 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган. Шундан 579 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Судларга 370 миллиард сўмлик 29 828 та даъво киритилган. 289,4 миллиард сўмлик 28 242 та даъво қаноатлантирилган.
Юридик хизмат кўрсатиш соҳасида хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сони 20 мингтага етказилган. Улар томонидан 3 миллион ҳужжатни қонуний қабул қилиниши таъминланган.
Давлат хизматлари соҳасида вазирлик томонидан 19 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган.
Кўрсатилган давлат хизматлари натижасида миллий валютада 331,9 миллиард сўм ундирилган. 93 336 та юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган. Давлат хизматларини 25 та янги турлари жорий этилиб, электрон шаклда кўрсатиш 21 фоиздан ошган.
Изоҳ (0)