Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қишки таътил даврида умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун тўгараклар ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилмаганини маълум қилди.
Вазирлик тасарруфидаги республика ташкилотлари — Болалар кутубхонаси, «Баркамол авлод» болалар мактаби томонидан барча лойиҳалар онлайн тарзда ташкил этилмоқда.
Ҳукуматнинг тегишли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қишқи таътил давомида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида китоб мутолаасини оширишга қаратилган онлайн интелектуал викториналар, радио эшиттиришлар ҳамда телекўрсатувлар намойиш этилиши кўзда тутилган.
Шу ўринда вазирлик ҳудудий бўлинмалари ҳамда вазирлик таркибидаги барча таълим муассасалари раҳбарларидан қишги таътил кунлари ўқувчилар иштирокида турли тўгараклар ташкил этилмаслигини шахсий назоратга олиши сўралади.
Изоҳ (0)