Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда хотин-қизлар билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди.
Қайд этилишича, Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабар чуқур ташвиш билан қабул қилинган.
«Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз» — дейилади вазирлик хабарида.
«Толибон» ҳаракати 2022 йил декабрь ойи бошида Афғонистда аёлларнинг университетда таҳсил олишини тақиқлаб қўйганди. Уч ой олдин Афғонистон бўйлаб минглаб қизлар ва аёллар университетга кириш имтиҳонларида қатнашган. Аммо улар ўрганиши мумкин бўлган фанларга чекловлар қўйилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)