Футбол бўйича Италия А Сериясининг 16-турида «Интер» 4 январь, чоршанба куни «Наполи» билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар қанча ҳаракат қилишмасин, дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида кечди. Бироқ 56-дақиқада миланликлар ҳужумчиси Эдин Жеко гол уриб, ҳисобни очди. Ушбу гол учрашув якунига қадар ягоналигини сақлаб қолди ва «нераззури» муҳиим 3 очкони қўлга киритди.
«Интер» ушбу ғалабадан сўнг очколарини 33 тага етказиб, 4-ўринни эгаллади. «Наполи» эса ютқазганига қарамасдан, 41 очко билан мусобақа пешқадамлигини сақлаб турибди.
А Серия
16-тур баҳси
4 январь, чоршанба
«Интер» – «Наполи» 1:0
Гол: 1:0 – 56 Жеко.«Интер»: Онана, Дармиан (Думфрис, 76), Ачерби, Шкриньяр, Бастони, Димарко (Гозенс, 65), Мхитарян (Гальярдини, 83), Чалҳанўғлу, Барелла, Жеко (Корреа, 76), Лукаку (Мартинес, 64).
«Наполи»: Мерет, Ди Лоренцо, Рраҳмани, Ким Мин Чже, Оливера, Лоботка (Симеоне, 85), Зелиньски (Распадори, 65), Замбо-Ангисса (Ндомбеле, 76), Политано (Лосано, 65), Осимҳен, Кварасхелия (Элмаз, 76).
Огоҳлантиришлар: Жеко (27), Барелла (84), Ди Лоренцо (85), Думфрис (87), Ким Мин Чже (88).
Изоҳ (0)