Сурхондарё вилояти Ангор туманида 1 январь куни Labо каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу куни соат 20:00 да каналга машина тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Маҳалла инспектори ва раиси воқеа жойига етиб келиб, тегишли бўлинмаларга хабар берилган.
Вилоят ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Сайдулла Сафаровнинг маълум қилишича, ҳайдовчи мастлик оқибатида тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланган ва машинада каналга тушиб кетган.
Ҳудуд ўрганилганда канал машиналар ҳаракати учун мослаштирилмагани, тўсиқлар ўрнатилмагани, ҳозирда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани ҳамда йўл белгиларининг сифати яхши эмаслиги аниқланди.
Мавзуга доир: Самарқандда Nexia каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Уларнинг икки нафари мактаб ўқувчиси
Изоҳ (0)