Тошкент шаҳридаги 31 та олийгоҳда 9 январдан бошлаб дарс вақти ўзгартирилади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланган.
Унга кўра, 2023 йил 9 январдан юқоридаги расмда келтирилган таълим масканлари талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.
«Эслатиб ўтамиз, қишки таътил тугаб, дарс жараёнларининг бошланиш санаси 9 январь — душанба кунига тўғри келади. 5 январдан эса талабалар турар жойи ўз ишини бошлайди», дейилади хабарда.
Изоҳ (0)