• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Алоҳида хонаси тугул, ҳатто ўз каравоти бўлмаган, отаси томонидан ишлашга мажбурланган «Уйда ёлғиз» фильми қаҳрамони — Маколей Калкин ҳаёти ҳақида

    «Уйда ёлғиз» (Home Alone) миллионлаб томошабинларнинг Янги йил байрами арафасида интиқлик билан кутадиган фильмларидан биридир. Тан олиш керакки, Маколей Калкин ижросидаги айёр бола ёвуз ниятли одамларнинг қандай қилиб таъзирини беришини томоша қилиш одамга завқ бағишлайди. Умуман олганда, актёрнинг ҳаёти фильм сюжети каби ёрқин ва ҳавас қиларлик бўлмаган — Кевин роли унга мисли кўрилмаган шон-шуҳрат олиб келди, аммо ҳаёт синовлари ёш актёрни турли чиғириқлардан ўтказди.

    Маколейнинг руҳий тушкунликка тушган пайти, гиёҳвандликни енгиб ўтиши, яна тўлақонли ҳаёт кечиришга муваффақ бўлгани ҳақида AdMe нашри тайёрлаган мақолани таржима тариқасида эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Маколей Калкин отаси Кит билан

    Маколей Калкин отаси Кит билан
    Фото: East News

    Маколейнинг карьераси «Уйда ёлғиз» комедиясидан бошланмаган. Бундан ташқари, Кевин роли унинг фильмографиясидаги биринчи асосий роли ҳам эмас: у илк марта «Бак амаки» фильмида рол ижро этган. Ўшанда Калкин 8 ёш бўлган.

    Унинг отаси бир вақтлар Бродвейда актёр бўлган, лекин фарзандлари туғилганда у аллақачон театрдаги ишидан кетганди. Маколейнинг оиласи доимий етишмовчиликда яшаган: отаси маҳаллий черковда пономар (православ черковида қуйи даражадаги руҳоний), онаси эса телефон оператори бўлиб ишлаган.

     Кевин Маккаллистер роли кастингга келган бошқа болага насиб қилиши мумкин эди. Агар у фильмда рол ижро этганида, Кевин қора сочли бола бўларди (Жон Малени исмли ёш актёр қора соч бўлган), балки Маколейнинг ҳаёти ҳам бутунлай бошқача бўлган бўларди. Аммо «Бак амаки» фильмидаги тажрибаси туфайли бу ролни Калкин қўлга киритди.

    Фото: Universal Studios

    «Уйда ёлғиз» фильмининг биринчи қисми Маколейга «Бош ролдаги энг яхши ёш актёр» мукофоти ва 110 минг доллар гонорар олиб келди. Таққослаш учун: фильмнинг давоми суратга олингандан кейин актёр 4,5 миллион доллар ишлаб топган.

    Албатта, буларнинг ҳаммасига Маколей осонликча эришмаган. Актёрнинг айтишича, у шунчаки дам олишни, умрида биринчи марта ёзги таътилга чиқишни хоҳлаган. Ота-онаси билан бирга яшайдиган уйда алоҳида хона у ёқда турсин, ҳатто ўз каравоти ҳам бўлмаган. «Дадамнинг қиролларга хос кенг каравоти ва катта экранли телевизори бор эди, мен эса диванда ухлардим», — дейди Калкин интервьюларининг бирида.

    Фото: East News

    Шон-шуҳрати энг юқори чўққига кўтарилганда Калкин дунёдаги энг машҳур болалардан бири эди — «100 нафар энг буюк юлдуз-болалар» рўйхатида у 2-ўринни эгаллади.

    Актёрнинг отаси Кит Калкин ўғлини доимо назорат остида ушлаган. Онаси эса қолган болалари билан уйда қолган. Кит Маколей билан суратга олиш майдончаларига борар, айнан у ёш юлдузнинг карьерасини бошқарарди. Маколейнинг эслашича, баъзан шундай пайтлар бўлганки, отаси унга тунда ухлашига рухсат бермаган. Ўғлини эртаси куни камера қаршисида айтиши керак бўлган жумлаларни ёдлашга мажбурлаган.

    Маколей 13 ёшда. Бу унинг болаликдаги сўнгги ролларидан бири — «Отам билан тенглашиб» фильмидаги роли.

    Маколей 13 ёшда. Бу унинг болаликдаги сўнгги ролларидан бири — «Отам билан тенглашиб» фильмидаги роли.
    Фото: East News

    1994 йилда Маколей ўзининг сўнгги фильмида рол ўйнади, кейин кинодаги ишини ташлади. У ўрта мактабда ўқишни давом эттирмоқчи эди, чунки иши туфайли у таълимдан кетишга мажбур бўлганди. Ўша вақтгача эса, яъни сўнгги 7 йил ичида у 15 та фильмда рол ўйнади — ҳар қандай катта ёшли актёр ҳам бундай тиғиз иш жадвалига дош бера олмасди.

    «Уйда ёлғиз»дан кейинги фильмлари эса кўплаб танқидларга учради. Айниқса, «Меҳрибон ўғил» фильми омадсизликка юз тутди — актёрнинг ҳаммага таниш ампуласини ўзгартиришга бўлган уриниши томошабинлар томонидан жуда ёмон қабул қилинди.

    Фото: East News

    Маколей фильмларда суратга тушишни тўхтатганидан кўп ўтмай, ота-онаси ажрашишди ва ўғлининг васийлиги бўйича суд иши бошланди. Маколей улардан бирини танлаш ўрнига суд орқали иккаласининг ҳам васийлигидан воз кечди. Суд жараёни 2 йил давом этди, натижада у ота-онасининг исм-шарифини ўзига тегишли жамғармадан ўчириб ташлади, ўзига молиявий ҳолатини назорат қиладиган бошқа бир мутахассис ёллади. Кит ҳатто бунга норозилик ҳам билдирмади ва оиласи ҳаётидан ғойиб бўлди. Бошқа фарзандлар эса онаси билан қолди.

    Маколей вояга етгунига қадар қанча пул ишлаганини ҳам билмас эди. Ота-онаси у шартномаларнинг барча тафсилотларидан хабар топмаслиги учун яхшигина ҳаракат қилишганди. «18 га тўлганимда ҳисобчи мени ўз кабинетига чақирди. Олдимга бир парча қоғоз қўйиб, даромадим ҳақида гап бошлади. Бу жуда ғалати эди: гўё қандайдир кичкина бола яхшигина меҳнат қилган-у, мен унинг барча пулларини номаълум тарзда мерос қилиб олганга ўхшардим», — деб эслайди Калкин.

    Маколаэй Калкин биринчи хотини Рейчел Майнер билан

    Маколаэй Калкин биринчи хотини Рейчел Майнер билан
    Фото: East News

    Маколей биринчи марта 1998 йилда турмуш қурди. Ўша пайтда у ҳам, қаллиғи ҳам 18 ёшда эди. Унинг севгилиси Рейчел Майнер ҳам актриса эди, аммо бу никоҳ узоқ давом этмади: 2000 йилда эр-хотин алоҳида яшай бошлашди, яна 2 йилдан кейин улар расман ажрашишди.

    2002 йилда Калкин актриса Мила Кунис билан учрашишни бошлади. Уларнинг севгиси 8 йил давом этди, бу вақт давомида жуфтлик ҳақиқатан ҳам муносабатлари ҳақида эълон қилишмади. Гарчи Мила машҳур одам билан учрашганда муносабатларни сир сақлаш осон эмаслигини тан олган бўлса-да: Маколейнинг мухлислари актёрни кўчада бошқа бир қиз билан кўрганда қўпол муносабатда бўлишди. «Ажралиш иккала томон учун ҳам қийин бўлган», — деб эслайди актриса.

    Калкин актриса Мила Кунис билан

    Калкин актриса Мила Кунис билан
    Фото: Getty Images

    2000 йилда Калкин актёрлик фаолиятига қайтишга ҳаракат қилди, спектакль ва бир нечта фильмларда иккинчи даражали ролларда пайдо бўлди. Унинг баъзи ижролари яхши баҳоланди, аммо Маколейнинг истеъдодига қарамай, ҳеч бир фильм «Уйда ёлғиз» каби шон-шуҳратга сазовор бўлмаган. 2000 йилдан 2019 йилгача Калкин атиги 6 та фильмда суратга тушган. Шундан сўнг кино унинг ҳаётида иккинчи планга тушиб қолди.

    2000 йилларнинг ўрталарида Маколей муаммога дуч келди ва ҳатто судга чақирилди, аммо жарима ва шартли қамоқ жазоси билан қутулиб қолди. Бундан бироз олдин, 2000 йилда у ўгай синглисидан айрилди, бир неча йил ўтиб актёрнинг туғишган синглиси ҳам оламдан ўтди.

    Чапдаги сурат ҳуқуқбузарликдан кейин полиция бўлимида олинган, актёр бу ерда 24 ёшда. Ўнгдаги сурат, тахминан, олти ойдан кейин.

    Чапдаги сурат ҳуқуқбузарликдан кейин полиция бўлимида олинган, актёр бу ерда 24 ёшда. Ўнгдаги сурат, тахминан, олти ойдан кейин.
    Фото: East News

    Бугунги кунда актёр камдан кам ҳолларда интервью беради ва шахсий ҳаётини муҳокама қилишни ёқтирмайди. Албатта, уни тушуниш мумкин: Маколей ёшлигида машҳурликдан безор бўлган. Шу сабабли ҳам ҳаётининг қоронғи даври фақат оммавий ахборот воситалари ва фотосуратлар билангина муҳокама қилиниши мумкин, ўзи эса гиёҳвандлиги ёки ўтмишдаги муносабатлари ҳақида гапиришни истамайди. У диққатини ҳозирги кунга қаратишга ҳаракат қилади, баъзида ҳаётнинг оддий қувончлари ҳақида сўз очади — севимли уй жониворлари ёки севгилиси нонни қандай мазали пишириши ҳақида.

    2013 йилда у The Pizza Underground пародия рок гуруҳига асос солган, бироқ унинг мусиқий карьераси гарчи ҳазил сифатида бошланган бўлса ҳам, яхши натижа бермади: шоуларнинг бирида томошабинлар норози бўлиб, ундан саҳнани тарк этишни талаб қилишган.

    2018 йилда Маколей Google Assistant рекламасида суратга тушди: рекламада «Уйда ёлғиз» фильмидаги ўзи ижро этган саҳналарни такрорлади. Реклама интернетда шиддат билан тарқалди – видео YouTube’да деярли 5 миллион марта кўрилди.

    Фото: Аrt & Science

    Калкин ўзининг ҳозирги ҳаёти ҳақида жар солмаса-да, ниҳоят унинг ишлари жойида деб айтиш мумкин. Маколей ўз қўли билан қурган йўлакчали уйда қиз дўсти Бренда Сонг билан бирга яшайди. Уларнинг мушуклари ҳам бор. Севишганлар бир хил пижама кийишади, 2021 йилда улар ўғил фарзандли бўлишди. «Одамлар унинг қанчалик меҳрибон, содиқ, мулойим ва ақлли эканлигини билмайди, — дейди Бренда. — Макнинг ўзига хослиги шундаки, у ўзидан уялмайди. У аслида кимлигини билади ва бундан юз фоиз мамнун».

    Фото: Getty Images

    2021 йилда Калкин «Американинг даҳшатли ҳикоялари» (American Horror Story) машҳур сериалини суратга олиш жараёнларида иштирок этди. У 10-мавсумда бош роллардан бирини ўйнади ва унинг ижроси ҳозирданоқ юқори баҳоланди.

    Маколей «Американинг даҳшатли ҳикоялари» сериалида

    Маколей «Американинг даҳшатли ҳикоялари» сериалида
    Фото: FX / Networks

    Сўнгги йилларда Маколей аввалгидек эътибор марказида эмас. Аммо яқинда у кутилмаганда Gucci мода кўргазмасида пайдо бўлиб, жамоатчиликни ҳаяжонга солди. У 41 ёшида ҳам жуда яхши кўринишда, ишлари ҳам яхши кетаётганга ўхшайди.

    «Ҳа, мен уйда ўтиришни яхши кўрадиган одамман, — дейди у. — Менинг уйим 2 та собиқ юлдуз-болалар яшайдиган жой. Биримиз ҳали ҳам қўлимиздан келганини қилмоқдамиз, иккинчимиз эса ҳаётдан завқланишни хоҳлайди».

    Фото: East News

    Ҳозирда Маколей жуда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Албатта, у ҳам ҳеч кимникига ўхшамаган, сокин оилавий бахтга лойиқ.

    Мавзуга доир:

    • «Уйда ёлғиз» 31 ёшда: Қандай қилиб тасодифий сюжет ва Warner’нинг хатоси дунё томошабинларига Янги йил рамзига айланган фильмни ҳадя этган?
    • Маколей Калкин ўзининг «Уйда ёлғиз» ремейкига қайтиши тўғрисида тарқалган саволларга жавоб берди
    • «Уйда ёлғиз» ремейкининг биринчи трейлери пайдо бўлди (видео)
    • Бритни Спирс, Маколей Калкин ва ота-онаси билан судлашган бошқа юлдузлар (фото)

    02.01.2023, 13:40   Изоҳ (0)   19661
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токионинг сирли дунёсидан Хиросима фожиасигача. Япон режиссёрларининг энг яхши анимелари

    02.01.2023, 12:43

    Болалигида дудуқлиги сабаб камситилган, рафиқаси ва икки фарзандидан айрилган АҚШ президенти — Жо Байден ҳикояси

    02.01.2023, 11:48

    Байрам таътилини мароқли ўтказинг: Янги йил ҳақидаги энг яхши ҳинд фильмлари

    02.01.2023, 09:40

    Instagram: Оғир операциядан сўнг кўриниш берган Раъно Шодиева, туғуруқхонадан чиққан Хонзода, Муниса Ризаевага «қафасдаги юрак»ни совға қилишди

    01.01.2023, 23:11

    2022 йилда турмуш қурган Голливуднинг машҳур жуфтликлари (фото)

    01.01.2023, 21:50

    2022 йилда YouTube’да энг кўп томоша қилинган 20 та ўзбек клиплари (видео)

    01.01.2023, 19:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда скутер ҳайдовчиси Damas уриб юборишидан ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 3 июн, 09:04

    “Файзуллаевни ижарага бериш керак. Кейин қимматга сотиш мумкин” — “ЦСКА” собиқ футболчиси

    Спорт | 3 июн, 09:02

    Жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилган ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 3 июн, 08:33

    Туркияда салкам 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео) 

    Дунё | 3 июн, 08:19

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.