Кобулдаги ҳарбий аэропорт яқинида 1 январь куни юз берган портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
«Толибон» муваққат ҳукуматидаги манба мазкур статистикани тасдиқлаган. ОАВ томонидан дастлаб портлаш қурбонлари 10 кишини ташкил этгани хабар қилинган. Ҳарбий аэропортга кираверишда юз берган портлаш худкуш томонидан амалга оширилган.
«Толибон» муваққат ҳукуматининг Ички ишлар вазирлиги ҳозирча портлаш тафсилотларига изоҳ бермаган. Мамлакатда фаолият юритаётган ҳеч бир қуролли гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
12 декабрь куни Кобул шаҳрида хитойликлар бўлган «Шаҳр-Но» меҳмонхонасига ҳужум қилинганди. Воқеа жойида бир неча портлашлар ҳам эшитилган.
Маълумот ўрнида, Афғонистоннинг Самангон вилоятидаги диний мактабда 29 ноябрь куни портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлган ва 23 киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)