31 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Ҳиндистонни забт этган Ост-Индия компаниясининг ташкил этилиши, ўлимга ҳукм қилинган Емильян Пугачёв ҳамда истеъфо беришга қарор қилган Россия президентига оид фактлар ўрин олган.
Ҳиндистонни забт этган Ост-Индия компанияси
1600 йил 31 декабрь куни Елизавета I нинг қарори билан инглиз Ост-Индия компанияси акциядорлик жамияти ташкил этилган. Британия Ост-Индия компанияси худди Голландия муқобили каби давлат ичидаги давлат тартибида ишларди. Ўз армияси ва Британия империяси ривожланишига фаол таъсир кўрсатиш орқали у давлатнинг ажойиб молиявий манбайига айланган. Компания инглизларга мустамлакачи империя қуришга ёрдам берган.Британия Ост-Индия компаниясига Елизавета I асос солган. Испания билан урушда қозонилган ғалаба ва «Енгилмас армада» яксон этилганидан кейин у Шарқдан олиб келинаётган товарлар савдоси устидан назоратни қўлга олишга қарор қилади.
Компания узоқ вақтлар Англия Ост-Индия компанияси деб юритиб келинган, XVIII асрдагина Британияникига айланган. Унинг 125 та акциядорлари орасида қиролича Елизавета I ҳам бор эди. Умумий капитали 72 минг фунт стерлингни ташкил этган.
Инглиз компаниясига Голландия муқобилидан олдинроқ асос солинган, бироқ унинг акциялари биржага кечроқ чиқарилган. 1657 йилга қадар ҳар бир муваффақиятли экспедициядан кейин даромад ёки товарлар акциядорлар ўртасида тақсимланган, янги саёҳат учун эса янгидан пул тикилган. Фирма фаолияти 24 кишидан иборат кенгаш ва генерал-губернатор томонидан назорат қилинган. У вақтларда инглизлар дунёдаги энг яхши денгизчилар ҳисобланган. Шу боис Елизавета компания муваффақият келтиришига ишона олган.
1601 йилда Зираворлар оролларига йўл олган биринчи экспедицияни Жеймс Ланкастер бошқарган. Навигатор ўз мақсадларига эришган: у бир нечта савдо битимларини амалга оширган ва Бантамда савдо нуқтасини очган ва қайтиб келганидан кейин рицар унвонини олган. Саёҳатдан у асосан қалампир олиб келган, бу кам учрайдиган нарса эмас эди, шунинг учун биринчи экспедиция унчалик фойдали эмас деб ҳисобланган.
Ланкастер туфайли Британиянинг Ост-Индия компанияси сингага қарши профилактикани амалга ошириш тартиби пайдо бўлган. Афсонага кўра, сер Жеймс ўз кемасидаги денгизчиларни ҳар куни уч ош қошиқ лимон шарбати ичишга мажбур қилган. Кўп ўтмай, бошқа кемалар Ланкастер экипажи камроқ касал бўлганини пайқаган ва худди шундай қилишни бошлаган. Бу одат бутун флотга тарқалган ва компанияда хизмат қилган денгизчиларнинг яна бир ютуғига айланган.
Яна бир нечта экспедициялар амалга оширилган ва улар ҳақидаги маълумотлар бир-бирига зид. Баъзи манбалар муваффақиятсизликлар ҳақида гапирса, бошқалари, аксинча, муваффақиятлардан хабар беради. Аниқ айтиш мумкинки, 1613 йилгача инглизлар асосан қароқчилик билан шуғулланган: фойда деярли 300 фоизни ташкил этган, аммо маҳаллий аҳоли минтақани мустамлака қилишга уринган иккита ёвузликдан голландларни танлаган.
Инглизлар товарларининг аксарият қисми маҳаллий аҳолида қизиқиш уйғотмаган: иссиқ иқлим шароитида қалин мато ва қўй юнги керак эмасди. 1608 йилда британлар биринчи марта Ҳиндистонга етиб борган, аммо асосан у ердаги савдо кемаларида талончилик қилиб, қўлга киритган товарларни сотиш билан шуғулланган.
Жаҳонгирнинг талаби билан Хоукинс Ҳиндистонда қолган ва тез орада унвон олган ва уйланган. Бу ҳақда қизиқарли ривоят бор: Хоукинс гўёки фақат насроний аёлга турмушга чиқишга рози бўлиб, яширинча уларга муносиб қиз топа олмасликка умид қилган. Жаҳонгир ҳаммани ҳайратда қолдириб, келиннинг ичидан насроний малика топган, ҳатто сепи билан — инглизнинг қочишга имкони қолмаган.
Шунингдек, Ҳиндистондаги позицияни мустаҳкамлашга Жаҳонгир билан музокаралар ўтказган инглиз дипломати Томас Ронинг ўрни беқиёс. Инглиз қироли Яковнинг элчиси ўтинувчи сифатида эмас, балки Британиянинг расмий вакили сифатида келганди. Дипломат компанияни ҳеч қандай тўсиқларсиз фаолият юриши ва шоҳ ҳимоясини билан таъминланишига эришган. Ро миссияни муваффақиятли бажарган ва Жаҳонгирнинг севимли инсонларидан бирига айланган.
Инглизлар минтақада ҳарбий ҳаракатларни олиб бориб, Голландия колонияларини эгаллай бошлаган. 1811 йилда инглизлар Ява оролини эгаллаган ва Амбронни назорат қилган, шунингдек, бошқа олдинлари голландлар билан савдо қилган маҳаллий вакиллар билан битим тузган.
Голландия ва Британия компанияси XVIII асрдан бошлаб Хитой чойи учун курашган. Хитой ҳукумати европаликларга жуда эҳтиёткор муносабатда бўлган, уларни фақат битта порт — Гуанчжоуга киритган. Ҳатто хитой тилини ўргатиш ҳам тақиқланган.
Инглизлар талаб юқори бўлган Хитой товарларининг қиммат нархидан ғазабланган. Музокаралар натижасида компания агентлари ҳеч нарсага эриша олишмаган, шунинг учун улар тез орада инвестиция қилинган кумушни чиқариш учун афюндан фойдаланишни бошлаган. Ноқонуний савдо кўлами тез ўсди — у бир тоннадан бошланиб, минглаб тонна билан якунланган.
Хитойликлар бу хўракка тезда алданган ва император жамият хавфи кўламини баҳолаган. Қонунлар ва тақиқларни жорий этиш ҳеч қандай самара бермаган. 1833 йили Британия Ост-Индия компаниясининг Хитой билан савдо монополитациясини бекор қилган хартия опиум олиб кирилиши ортишига сабаб бўлган.
1839 йилда маҳаллий ҳокимиятларнинг сабри тугаб, инглиз савдо постидан барча опиумни мусодара қилган. Бунга жавобан инглизлар Ҳиндистондан ҳарбий кучлар келиши билан уруш бошлаган. Хитой бозорини эгаллашни ният қилган Франция ва Америка инглиз қўшинларига ёрдамга келган.
Тез орада Хитой императори опиум савдосига қўйилган тақиқни бекор қилган, аммо бу иттифоқчиларнинг режаларига таъсир кўрсатмаган. Очиқ жангда ғалаба қозонишни орзу қилган хитойликлар партизан урушини турли муваффақиятлар билан олиб бордилар. Маҳаллий муваффақиятларга қарамай, мағлубиятдан қочиб бўлмаган. 1842 йилда уруш иттифоқчиларнинг ғалабаси билан якунланган. Император савдо учун бешта порт очган ва инглизлар Гонконг устидан назоратни ўз қўлига олган.
Емильян Пугачёвнинг қатл этилиши
1774 йил 31 декабрь куни Пугачёв қўзғолони иштирокчилари устидан суд жараёни якунланганди. Унда Емильян Пугашёв, Максим Шигаев ва бошқаларга ўлим ҳукми чиқарилган. Пугачёв 1775 йил 21 январь куни тўртга бўлиб ташлаш йўли билан қатл этилиши керак эди, бироқ Екатерина II инсонийлик жиҳатидан яширин равишда исёнчининг аввалига бошини танасидан жудо қилишни буюрган.1773-1775 йилларда «маънисиз ва шафқатсиз» рус қўзғолони Урал, Волга бўйи ва Ғарбий Сибир ерларини эгаллаб олган. Аммо дон казаги бўлган ва ўзини «бахтли тасодиф билан омон қолган» император Пётр III дея эълон қилган Емильян Пугачёв бошчилик қилган Россия тарихидаги энг йирик қўзғолонлардан бири узоқ вақт исёнчиларга фойда келтирган. Жангчи казаклар, ўқимаган деҳқонлар Яик (Урал дарёси) бўйидаги кўплаб қалъаларга бостириб кирган, шунингдек, Оренбург ва Уфани қамалга олган, Қозон Москвага юриш билан таҳдид қилган.
Қўзғолончилар мунтазам қўшинлар ёрдамидагина тартибга солинган. Деҳқонлар урушининг кўламидан қўрқувга тушган Екатерина II исённи бостириш учун ҳатто Александр Суворовни ҳам юборган.
Пугачёвнинг исёни қаттиқ бостирилган. Деҳқонлар армиясининг тирик қолган вакиллари тарқалиб кетган. Пугачёв қирғиз-қозоқ чегараси томон қочган, у билан бирга бўлган казаклар ўз етакчисини афв эвазига ҳукуматга топширишга қарор қилади. 1774 йил сентябрда Пугачёвнинг яқин атрофида бўлган бир гуруҳ шахслар фитна уюштириб, уни қўлга олган. У қаршилик кўрсатишга уринган, ҳатто пистолет билан фитначилардан бирини яралаган. Аммо «хоинлар ушлансин» деган чинқириққа қарамай, ҳеч ким ёрдамга келмаган. Пугачёвнинг собиқ шериклари уни Уралск шаҳрига олиб келган ва тергов комиссияси аъзоси капитан Мавринга топширган. Офицер зудлик билан қўзғолон етакчисини сўроқ қилган.
Пугачёв қўлга олинганидан хабар топган Суворов бир неча кундан кейин шаҳарга келган. Унинг шахсан ўзи деҳқонлар уруши раҳбарини сўроқ қилган, кейин эса тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Сибирскка олиб кетган. Бутун йўл давомида Пугачёв икки ғилдиракли аравага ўрнатилган ёғоч қафасда ўтирган. Кечалари Суворовнинг ўзи уни қўриқлаб чиққан.
Занжирланган маҳбус қишки отларда Москвага олиб кетилган. Манзилга етиб келингач, у зарбхонадаги деворга занжирбанд қилинган. Пушкиннинг ёзишича, икки ой давомида шаҳарликлар Пугачёвни томоша қилиш учун келган. Дворянлар унга қўрқув ва ғазаб билан тикилган — айримлар ундан ҳайратга тушган бўлса, баъзиларнинг кўзларида умид учқунлаган.
«Эрта тонгдан сон-саноқсиз одамлар баланд кўприк қурилган Болотага тўпланди. Унинг устида жаллодлар қурбонларни кутиб вино ичиб ўтирарди. Кўприк ёнида учта дор қурилган. Атроф пиёда аскарлар билан қуршаб олинганди. Уйлар ва дўконларнинг томлари одамлар билан тўлганди…», — дея воқеани таърифлаганди Пушкин.
«Россияни асранг»: Ельцин қандай қилиб истеъфо берганди?
1999 йил 31 декабрь куни Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин истеъфо берганди. Бу қарорни у президентлик муддати тугашидан бир неча ой олдин қабул қилган. Ельцин ўзининг кетишини мамлакат янги асрга янги инсонлар билан кириб келиши кераклиги билан изоҳлаган.«Мен қарор қабул қилдим. Унинг устида узоқ ва қаттиқ ўйладим. Бугун якунланаётган асрнинг сўнгги кунида истеъфо бермоқчиман», — деганди у.
Ельциннинг ўзи айтганидек, унинг кетиши — «ҳокимиятни ҳар қандай йўл билан ушлаб қолишга интилмаслигини» исботлаган. «Буни амалга ошириш кераклигини тушундим. Россия янги минг йилликка янги сиёсатчилар, янги шахслар, билимли, кучли, энергияга бой инсонлар билан кириши керак. Биз эса — узоқ йиллардан бири ҳокимият тепасида турганлар — кетишимиз керак», — дейди Ельцин.
Ўз мурожаатида у сайловларга қадар давлат раҳбари вазифасини Россия бош вазири Владимир Путин бажариб туришини айтган.
Ельциннинг мурожаати миллионлаб россияликлар учун сенсацияга айланган. Шу билан бирга, президентнинг жамиятдаги обрўси бу вақтда унчалик баланд эмасди. Қачонлардир энергияга бой ислоҳотчи 1999 йилга келиб кексайиб қолганди — у 68 ёшда бўлган.
Ельцин мурожаат тайёрлаётганидан тор доирадаги инсонлар хабардор бўлган, уни суратга олган телевидение ходимларига эса президент режаси умуман етказилмаган. Хайрлашув баёноти кейинроқ — «Останкино»да ёзиладиган анъанавий мурожаатдан кейин ёзилган. Президент айёрлик қилиб, унга олдинги мурожаат ёқмаганини ва қайта ёзиб олиш кераклигини айтган. 31 декабрь куни соат 07:00 да суратга олиш гуруҳи Кремлга келган.
Россия Коммунистик партияси етакчиси Геннадий Зюганов ўз манбалари орқали бундай мурожаат тайёрланаётганида хабар топганини, бироқ телевизорни ёқиб, Ельцин ўз мурожаатида кечирим сўраганидан ҳайратга тушганини билдирганди.
Президент ростдан ҳам россияликлардан «кечирим сўраши»ни айтган:
«Сизлар билан кўплаб орзуларимиз амалга ошмагани, оддий кўринган нарсалармиз эса қийноқли даражада оғир бўлиб чиққани учун узр сўрайман. Бир зарбада кул ранг, турғун тоталитар ўтмишдан ёруғ, бой, маданиятли келажакка сакраб ўтишимиз мумкинлигига ишонган одамларнинг баъзи умидларини оқламаганим учун узр сўрайман. Битта сакрашда барчасини уддалашимизга ўзим ҳам ишонганман», — деган эди Ельцин.
Ельциннинг кетишини бутун дунё телеканаллари трансляция қилган. 1 январь куни барча етакчи нашрлар бу ҳақда газеталарнинг муқовасига босиб чиқарган. Тарих учун телевизион трансляция ва Ельциннинг машинага ўтиришдан олдин «Россияни асранг!» деган гаплари сақланиб қолган.
Истеъфодан кейин президенти ўз ҳаёти билан яшаган, Путиннинг президент сифатидаги ҳаракатларига ҳеч қандай изоҳлар бермаган. Ельциннинг ўзи китоб ўқиш, яқинлари ва рафиқаси, шунингдек, дўстлари ҳамда собиқ ҳамкасблари билан мулоқот қилишдан завқланганини тан олганди.
«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.
Изоҳ (0)