Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 15-турида «Реал» 30 декабрь, жума куни «Вальядолид»га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 1-бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда мадридликлар фаолликни оширди ва пенальти ишлади. 83-дақиқада Карим Бензема пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни очди. 89-дақиқада француз дублни расмийлаштирди.
Шу тариқа Карло Анчелотти жамоаси ғалабага эришди ва 38 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди.
Ла Лига
15-тур баҳси
30 декабрь, жума
«Вальядолид» — «Реал» 0:2
Голлар: 0:1 – 83 Бензема (пенальти), 0:2 – 89 Бензема.«Вальядолид»: Масип, Фреснеда, Хоакин Фернандес, Санчес, Эскудеро (Перес, 59), Меса (Кике Перес, 60), Агуадо, Мончу (Вейсман, 84), Санчес (Плата, 55), Леон, Плано (Кенеди, 84).
«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль (Васкес, 60), Алаба, Рюдигер, Менди, Кроос, Себальос (Камавинга, 69), Вальверде (Тчуамени, 87), Бензема, Асенсио (Родриго, 60), Винисиус Жуниор (Модрич, 88).
Огоҳлантиришлар: Санчес (81), Хоакин Фернандес (82).
Четлатиш: Леон (82).
Изоҳ (0)