• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда таълим соҳасининг бугунги ҳолати таҳлил қилинди

    Ўзбекистонда таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва 2030 йил мақсадларига эришиш истиқболлари баҳоланди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўзбекистонда таълим соҳасига ажратилаётган маблағлар йил сайин ортиб бормоқда. Агар 2021 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига давлат бюджетидан 2,9 триллион сўм, Халқ таълими вазирлигига 22,1 трлн сўм ажратилган бўлса, 2022 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 4,1 трлн сўм, Халқ таълими вазирлиги эса 25,8 трлн сўм ажратилган.

    Жаҳон банкининг умумий ўрта таълимни баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистон 474 балл билан 174 та мамлакат орасида 57-ўринни эгаллаган.

    Олий таълим муассасалари, шу жумладан хорижий ва хусусий университетлар сонининг ортиши, олий таълим олиш учун давлат квоталари кўпайиши, шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг қизлари ва ўрта таълим муассасаларининг жисмоний имкониятлари чекланган битирувчилари учун алоҳида квоталар ажратилиши ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

    Бугун мамлакатда 180 дан ортиқ олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Уларнинг 25 дан ортиғи хорижий олий таълим муассасаларидир.

    Инсоннинг имкониятлари кўп жиҳатдан унинг таълим даражасига боғлиқ. Жамиятда интеллектуал салоҳияти юқори бўлган инсонлар улушининг ортиши иқтисодиётда рақобатбардошлик ва меҳнат унумдорлигини ошириш, келажак авлод даромадларининг камайиши хавфини қисқартириш имконини беради.

    Ютуқлар бор, лекин муаммолардан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Мамлакатда тўпланган инсон капитали Ўзбекистоннинг бугунги имкониятлари ва салоҳиятини акс эттиради. Инсон ривожланиши индекси ҳисоботида таълим олишнинг ўртача давомийлиги 11,9 йилни ташкил қилади.

    Бироқ Жаҳон банки маълумотларига кўра, бугун ушбу мамлакатда дунёга келган гўдакнинг меҳнат унумдорлиги у вояга етганда 62 фоизини ташкил қилади. Унумдорлик эса тўлиқ таълим олиш ва яхши саломатлик билан таъминланади.

    Шундай экан, таълим даражасини ошириш инсоннинг ривожланишини рағбатлантиришда жуда катта имкониятларга эга.

    Мамлакатда 2030 йилгача таълим соҳасидаги асосий эътибор қатор муаммоларни инобатга олган ҳолда қуйидаги жиҳатларга қаратилиши мақсадга мувофиқ:

    1. Олий таълим билан қамраб олиш даражаси ошириш лозим, чунки ҳозир бу борадаги кўрсаткич дунё миқёсида олиб қараганда анча паст.
    2. Таълим сифати ва педагог кадрларнинг касб малакасини ошириш, шунингдек, олий таълим муассасаларининг Quacquarelli Symonds каби халқаро рейтинг ва STEM (Science, Technology, Engineering, Mathematics) йўналиши бўйича ўрнини яхшилаш.Таълим учун ажратилаётган давлат харажатлари улушини камайтириш ва хусусий сектор улушини ошириш.
    3. Таълим тизимида гендер тенглигига эришиш.
    4. Давлат институтларининг инновацион жиҳати ва сифатига эътиборни кучайтириш.
    5. Ўзбекистон ўз университетларига хорижлик талабаларни жалб қилиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши керак. Ҳозир олий ўқув юртларда таҳсил олаётган чет эллик талабалар сони университет талабаларининг 0,2 фоизидан ошмайди.

    2030 йилгача бўлган мақсадли устувор йўналишларда таклиф этилаётган модель асосида таълимга таъсир кўрсатилаётган асосий омиллар аниқлаган.

    Биринчидан, таълим соҳасидаги чора-тадбирлар аввало олий таълим билан қамраб олиш даражасини 50 фоизгача етказишни кўзда тутади.

    Иккинчидан, даромад даражаси ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар (42,2 фоиз) билан таққослаганда ёшларнинг кўплиги ва битта ўқувчи (талаба)га тўғри келадиган жами харажатларнинг камлиги (яъни жами харажатларнинг 8,3 фоизини ташкил этиши) сабабли давлат томонидан таълим учун ажратилаётган харажатларнинг қисқаришига йўл қўймаслик.

    Учинчидан, демографик ўзгаришлар ва аҳолининг олий таълим билан қамраб олиниши ортиши каби талаб омиллари бюджетга таъсир ўтказади ва таълим соҳасидаги харажатларнинг ошишига олиб келади.

    Мақсадли устувор йўналиш — умумий харажатларда таълим учун жами давлат харажатларини 55 фоизгача (ёки ЯИМнинг 6,8 фоизигача) бўлган даражада сақлаш ва хусусий секторни жалб қилиш, рағбатлантириш орқали умумий таълим харажатларининг ўсишини таъминлаш.

    Тўртинчидан, инновацияларни жорий этиш ва инфратузилмаларни такомиллаштиришнинг ҳаракатлантирувчи омили сифатида илмий-техникавий йўналишларда олий ўқув юртлари битирувчиларининг улушини ошириш муҳимлигини ҳисобга олиш керак.

    Бу ўртача ўқиш йилларини оширмайди, балки Инновациялар индекси ва Умумий билимлар тизими индексини қўшимча 0,103 пунктга (0,475 дан 0,578 гача) оширади.

    Бешинчидан, таълим тизимида гендер тенглигини устувор йўналишга айлантириш керак. Олий таълим тизимидаги гендер паритети асосий сценарий бўйича 2021–2030 йиллар оралиғида 0,75 дан 0,93 га ошади.

    Фото: ПМТИ

    Фото: ПМТИ

    Олтинчидан, 2030 йилга бориб, Ўзбекистонда давлат бошқаруви сифатини ошириш орқали таълим сифатини ошириш натижасида, олий таълим муассасалари битирувчиларининг улуши 80 фоизга етади.

    Еттинчидан, олий таълим сифатини назорат қилишнинг олий маълумотли битирувчилар улушига бевосита таъсири бор (давлат бошқаруви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича 0,89дан 2030 йилгача 1,3 гача).

    Модель тугалланган сценарий билан бир вақтда баҳолаш имконини беради. Амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларига таъсири шуни кўрсатадики, 2030 йилгача таълим даражасини оширишда (бошланғичдан олий таълимгача) сезиларли ижобий ўзгаришларга эришилади ва Ўзбекистон даромади ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар даражасига етади.

    Натижада, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган кўрсаткичларни 50—60 фоизга ошириш таълим олиш давомийлигини 8,2 йилгача (UNICEF 15+) кўпайтиради ва умумий билимлар тизими индексининг 1,5 баравар, инновациялар индексининг эса 2 баравар ошишига олиб келади.

    Ҳозирги вақтда муносиб иқтисодий даражага эришиш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш техник ва технологик имкониятларни ривожлантириш билан бир қаторда инновацион жараёнларни кучайтириш, шунингдек, таълим тизимини юқори даражага кўтаришни тақозо этмоқда.

    Таълим соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар инсон капитали ва олдинги авлодларнинг ҳаёт сифатини ошириш учун асосий омил бўлиб хизмат қилади.

    30.12.2022, 18:15   Изоҳ (0)   17346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани маълум бўлди

    30.12.2022, 12:09

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудлари товар ва хизматлар экспортида рақобатбардошроқ?

    29.12.2022, 18:26

    Германияда келгуси йил ишлаб чиқаришнинг пасайиши кутилмоқда

    29.12.2022, 11:09

    Туркияда 1 триллион долларлик газ кони топилгани маълум қилинди

    29.12.2022, 01:01

    Ўзбекистонда эски автомобиллар бозорида вазият қандай ўзгарди: нархлар, авто ҳолати ва юрган масофаси бўйича таҳлил

    29.12.2022, 00:34

    Инфляциянинг ўсиши дунёда нисбий қарз юкининг рекорд даражада қисқаришига олиб келди

    28.12.2022, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.