Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида ўзбекистонлик эркак пичоқланган ҳолда топилди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Ҳодиса 27 декабрь куни юз берган, маҳаллий вақт билан соат 22:00ларда пичоқ билан жароҳатланган эркак топилган. Жабрланувчи 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, автобусдан тушгач номаълум шахс томонидан бир неча бор пичоқлаган.
Эркак оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Шифокорлар унга қорин бўшлиғининг бир нечта пичоқ жароҳати ташхисини қўйган. Ҳозирда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, 20 декабрь куни Россияда ўзбекистонлик эркак ҳамюрти томонидан пичоқланиши оқибатида вафот этганди. Улар бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган пайтда тўсатдан жанжаллашиб кетган. Оқибатда 36 ёшли ўзбекистонлик эркак ўзининг 41 ёшли ҳамюртининг белига пичоқ билан жароҳат етказган. Шундан сўнг у воқеа жойидан қочиб кетган.
Изоҳ (0)