Лионель Скалони ЖЧ—2022 даги ғалабадан сўнг Аргентина бош мураббийлигида қолади.
44 ёшли мутахассиснинг терма жамоа билан амалдаги шартномаси жорий йил якунида ўз ниҳоясига етади. Бироқ раҳбарият мураббий билан шартномани узайтиришни ўйламоқда. Бу ҳақида Аргентина футбол ассоциацияси раҳбари Клаудио Тапиа маълум қилди.
«Скалони — Аргентина терма жамоасининг бош мураббийи. Биз оғзаки келишувга эришдик. У фарзандларидан бирининг ҳужжати масаласини ҳал қилиш учун Испанияга кетган. Мамлакатга қайтиб келганидан сўнг, шартнома имзолаймиз», — дейди Тапиа.
Скалони 2018 йилда Аргентина терма жамоасини қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа Америка Кубоги, Финалиссима ва Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)