«Ливерпуль» ҳимоячиси Эндрю Робертсон Премер Лига 17-тури доирасида «Астон Вилла»га қарши кечган баҳсда (3:1) Муҳаммад Салоҳнинг голига ассистентлик қилди.
Робертсон бу орқали Премер Лигадаги голли узатмалари сонини 54 тага етказиб олди. Бу ҳимоячилар учун лига тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Шотландиялик футболчи бу борада Лейтон Бейнсни (53 та ассист) ортда қолдирди.
28 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 13 та ўйин ўтказиб, 5 та голли узатма муаллифига айланди.
Мавзуга доир: Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»да Кенни Далглишнинг натижасини такрорлади
Изоҳ (0)