«Манчестер Юнайтед» Премер Лига 17-тури доирасида кечган «Ноттингем Форест»га қарши баҳсда (3:0) ғалаба қозонди.
Эрик тен Ҳаг қўл остидаги жамоа кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозонди. Аввалроқ «Юнайтед» «Астон Вилла» (4:2), «Бёрнли» (2:0) ва «Фулҳэм»ни (2:1) таслим этганди.
Охирги марта манкунианлар 6 октябрда «Астон Вилла»га ютқазганди (1:3). Шундан кейин жамоа 11 ғалаба ва иккита дуранг қайд этди.
«Манчестер Юнайтед» АПЛ доирасида сўнгги тўртта уй ўйинида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бунақаси 2020 йилнинг июнидан бери илк бор кузатилди.
Шунингдек, жамоа Эрик тен Ҳаг қўл остида АПЛдаги дастлабки йирик ғалабасига эришди.
Изоҳ (0)