Италиянинг «Интер» жамоаси Маркус Тюрамни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Inter News нашрининг хабарига кўра, миланликлар ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган «Боруссия М» форвардига 5 йиллик шартнома ва йилига 5 миллион евро маош таклиф қилган.
Январь ойининг бошидан Маркус бошқа клублар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. «Нераззурилар» ушбу имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи.
25 ёшли футболчи жорий мавсум немис клубида барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Франция терма жамоаси аъзоси ЖЧ—2022 да 5 та ўйинда 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Изоҳ (0)