«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола январь ойидаги трансфер ойнасида ҳеч ким харид қилинмаслигини айтиб ўтди.
«Менимча, мавсумни шу таркиб билан якунлаймиз. Олдиндан нима бўлишини айта олмайман. Лекин Абу-Дабидан қайтганимдан буён бирорта номзодни муҳокама қилмадик», — дейди испаниялик мутахассис.
«Шаҳарликлар» АПЛ жадвалида 32 очко билан 3-ўринда бормоқда. Мусобақа етакчиси «Арсенал»дан 8 очко ортда.
Изоҳ (0)