«Барселона» футболчиси Серхио Роберто собиқ жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
«Мен уни Жаҳон Чемпионатидаги ғалабаси билан табрикладим, бироқ ҳозирча у жавоб бермади. У узоқ кутган совринини қўлга киритганидан хурсандман.
Ҳар бир каталониялик сингари унинг қайтишини хоҳлардим. Яна у билан бирга ўйнаш қувонарли ҳол бўларди. Яқинда у ‘ПСЖ’ билан шартномасини узайтириши ҳақида ўқидим.
У билан ҳозирча гаплашмадим, у ‘Барселонаъга қайтадими-йўқми билмайман. Албатта, Месси ‘ПСЖъни ‘Барселонаъни яхши кўрганчалик яхши кўрмайди. Ҳозир у Париж клуби аъзоси. Ортга қайтиш қарори эса унинг ўзида», — дейди каталонияликлар аъзоси.
Изоҳ (0)