«Челси» клуби Испания чемпионатида тўп сурадиган ҳужумчиларга қизиқиш билдирмоқда.
«Атлетико» ҳужумчиси Жоау Феликс ва «Барселона» футболчиси Мемфис Депайлар «аристократлар» қизиқиш доирасига тушиб қолди, дея хабар беради Evening Standart.
Иккала ҳужумчидан бири Лондон жамоасида Арманда Броянинг ўрнини эгаллайди. «Челси» тарбияланувчиси жароҳат сабабли мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди.
Аввалроқ «Челси» «Бенфика» футболчиси Энсо Фернандес учун 130 миллион тўламоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)