Лондоннинг «Арсенал» жамоаси собиқ мураббий Арсен Венгер шарафига ёдгорлик ўрнатишга тайёр.
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, ҳайкал 2023 йилдаёқ «Эмирейтс» стадиони яқинига жойлаштирилиши мумкин.
«Канонирлар» узоқ вақтдан буён француз мутахассисининг хизматлари шу тариқа тақдирламоқчи эди, бироқ Венгер 2018 йилда клубдан кетганидан сўнг жамоанинг ўйинларига ташриф буюрмаганди. «Вест Ҳэм»га қарши баҳсни эса стадиондан томоша қилди.
Арсен Венгер 1996 йилдан 2018 йилга қадар «канонирлар»ни бошқарган. Шу вақт ичида 3 марта АПЛда, 7 мартадан Англия Кубоги ва Англия Суперкубогида зафар қучган.
Изоҳ (0)