«Челси» «Бенфика» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни харид қилмоқчи.
Лондон клуби 21 ёшли футболчи учун 130 миллион евро таклиф қилди, дея хабар беради Record.
«Аристократлар» трансферни январь ойидаёқ расмийлаштирмоқчи. «Бенфика» президенти Руй Кошта эса Энцо билан суҳбатлашган ва уни жамоада қолишига умид қилмоқда.
Аргентиналик футболчи жорий мавсум Португалия клуби сафида 24 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)