«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Икром Алибоев фаолиятини Жанубий Корея чемпионатида давом эттиради.
«Пахтакор» футболчиси Кей-Лига иштирокчиси «Канвон»га трансфер қилинган. Бу ҳақда Тошкент клуби матбуот хизмати маълум қилди. Трансфернинг молиявий тафсилотлари очиқланмаган.
28 ёшли футболчининг «шерлар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг декабрига қадар мўлжалланганди.
Алибоев бунга қадар Жанубий Кореянинг «Сеул» (2018—2021) ва «Тежон Ситизен» (2021) клубларида фаолият юритган.
«Канвон» Кей-Лига 2022 йилги мавсумида 12 жамоа ичида 6-ўринни эгаллаганди.
Изоҳ (0)