«ПСВ» ҳужумчиси Коди Гакпо фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттиради.
Томонлар келишувга эришгани ҳақида Эйндҳовен клуби матбуот хизмати маълум қилди. Футболчи келишувнинг сўнгги масалаларини ҳал қилиш учун Англияга йўл олган.
The Athletic хабарига кўра, «Ливерпуль» нидерландиялик форвард учун 37 миллион фунт тўлайди. Шунингдек, бонус пуллари ҳам назарда тутилган.
Гакпо «ПСВ» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2018 йилдан бери асосий жамоада ҳаракат қилиб келади. 23 ёшли футболчи жорий мавсум Нидерландия чемпионатида 14 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Гакпога «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клубларидан ҳам қизиқиш бўлганди.
Изоҳ (0)