Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Киевнинг Қримни 2023 йилда қайтариш режалари ҳақида маълум қилди, деб ёзади The Guardian.
Ермакнинг айтишича, 2023 йил Украина учун ҳал қилувчи бўлади. «Биз ҳудудимизни қайтариш учун ҳамма нарсани қиламиз. Бу қийин ва машаққатли иш бўлишини тушунаман. Буюк, мард халқимиз курашда давом этади. Ишончим комилки, келгуси йил ҳақиқатан ҳам ғалаба йили бўлади », — деди Зеленский офисининг раҳбари.
Ғалаба Қримнинг қайтарилишини ўз ичига оладими, деган саволга у: «Албатта», деб жавоб берди. АҚШ маъмурияти Украина президенти Владимир Зеленскийнинг яриморолни қайтариш ҳақидаги ваъдасини қўллаб-қувватламаган, аксарият таҳлилчилар бу миссия Украина армияси учун қийин бўлади, деб ҳисобламоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский қуролли кучларининг Қримни озод қилиш операцияси ҳали бошланмагани, бироқ аҳоли онгида у аллақачон шаклланганини айтганди. Украина раҳбари Қримни нафақат сўз билан, балки уни ҳарбий йўл билан ҳам қайтаришга тайёр бўлиш муҳимлиги, чунки рус ҳарбийлари уни шунчаки тарк этмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)