Мальдив оролларини 2018 йил ноябрь ойи ўрталаригача бошқарган Абдулла Ямин 11 йилга қамалиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий Avas нашри хабар берди.
Собиқ президент 2022 йил январидан бери давом этаётган суд жараёнида бир қанча моддалар бўйича айбдор деб топилган. Сиёсатчи порахўрлик ва пул ювишда айбланмоқда. Ямин жами 11 йилга яқин қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин, суд жараёнида сиёсатчига нисбатан бундай жазони Мальдив ороллари прокуратураси вакиллари талаб қилган. Собиқ президент 1 миллион доллар пора олиш ва бу маблағларни ноқонуний ўзлаштиришда айбдор деб топилган.
Абдулла Ямин 2013 йилнинг ноябридан 2018 йилнинг ноябригача Мальдив ороллари президенти бўлган. 2018 йил декабрида эҳтимолий молиявий фирибгарлик бўйича Мальдив ороллари суди унинг қарийб 6,5 миллион доллар миқдоридаги банк ҳисобини музлатган. 2019 йил февраль ойида у ўғирлик, пул ювиш ва ёлғон гувоҳлик беришда айбланган. 2019 йил ноябрь ойида 5 миллион доллар жарима билан беш йилга озодликдан маҳрум этилган, аммо 2021 йилда қамоқ муддати бекор қилинган.
Мавзуга доир:
- Молдова собиқ президенти уй қамоғидан озод қилинди
- АҚШ собиқ президентини жиноий жавобгарликка тортиш тавсия қилинди
- Украинада собиқ президент Януковичнинг бутун мол-мулки мусодара қилинди
- Гватемала собиқ президенти 16 йилга қамалди
- Перу президентига импичмент эълон қилингач, у полиция томонидан қўлга олинди
Изоҳ (0)