Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Кировский туманида ўзбекистонлик эркак ҳайдовчининг бошига болға билан уриб тан жароҳати етказди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.
Маълум қилинишича, Дачний проспектида «Volvo» ҳайдовчиси бўлган ўзбекистонлик ва «Lada Калина» машинасини бошқараётган ҳайдовчи ўртасида келишвомчилик юзага келган. Оқибатда 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси 25 ёшли ҳайдовчининг бошига болға билан урган.
Полиция гумонланувчини қўлга олиб, милиция бўлимига олиб кетган. Ўзбекистонлик эркакнинг болғаси мусодара қилинган. Жабрланувчи қониқарли ҳолатда касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)