Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
21 декабрь ҳолатига кўра:
- суякли мол гўшти (1 кг) 48 000 — 78 000 сўм;
- қўй гўшти (1 кг) 55 000 — 91 000 сўм;
- картошка (1 кг) 3000 — 6000 сўм;
- пиёз (1 кг) 3000 — 6000 сўм;
- сабзи (1 кг) 2000 — 5 000 сўм;
- тухум (10 дона) 10 000 — 17 000 сўм;
- гуруч (1 кг) 6000 — 27 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 л) 14 000 — 30 000 сўм;
- шакар (1 кг) 11 000 — 15 000 сўм.
Юқорида кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилган бўлиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).
Мавзуга доир: Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига сунъий талаб юзага келганда таҳлил ўтказилади
Изоҳ (0)