Қашқадарё вилоятида президент топшириғига кўра, фойдаланишга топширилган маънавият ва маърифат масканлари сони бештага етди. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган вилоят ҳокимлигининг маълумот беришича, навбатдаги маскан вилоятнинг Деҳқонобод туманида фойдаланишга топширилган.
«Президентнинг 2021 йил 26 мартдаги қарори асосида туманда бўш турган бино реконструкция қилиниб, маънавият ва маърифат маскани барпо этилди. Тантанали очилиш маросимида туман ҳокимлиги масъуллари, кенг жамоатчилик ва ижодкорлар иштирок этди», — дейди республика Маънавият ва маърифат марказининг Деҳқонобод туман бўлинмаси раҳбари Ренат Қўзибоев.
Қайд этилишича, вилоятда бунга қадар тўртта марказ фойдаланишга топширилган.
«Тадбирда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова ушбу бино илмга, зиёга ташна кишилар жам бўладиган, эзгу мақсадлар қанот ёядиган, ташаббуслар қўллаб-қувватланадиган маскан бўлишига ишонч билдирди», — дейди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.
Мавзуга доир: Тошкентда «Китобхон оила» ҳайкали очилди (фото)
Изоҳ (0)