• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сўнгги 6 йилда амалга оширилган 13 дан ортиқ ўзаро ташрифлар, 2 млрд доллардан 4 млрд долларгача ўсган ўзаро савдо, йилдан йилга ривожланаётган маданий-гуманитар ҳамкорлик. Ўзбекистон—Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар ҳақида

    21 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. «Тошкент» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон етакчиси кутиб олди.

    Фото: Президент матбуот хизмат

    Фото: Президент матбуот хизмат

    Ташриф доирасида давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда. 

    «Дарё» икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўз юритади.

     Икки томонлама сиёсий алоқалар

    Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида 2016 йилдан буён олий даражада 13 дан ортиқ ўзаро ташрифлар амалга оширилган. (Таққослаш учун: 1991 йилдан 2016 йилга қадар 23 марта ташрифлар бўлиб ўтган). Ўзбекистон етакчиси Қозоғистонга икки марта давлат ташрифи билан борган (2017 йил 22-23 март, 2021 йил 5-6 декабрь). Тўқаевнинг Ўзбекистонга мазкур давлат ташрифи сўнгги уч йилдаги иккинчиси бўлади (2019 йил 14-15 апрель).

    Сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари 30 мартадан зиёд учрашганлар. 2022 йилнинг ўзида Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бир қатор икки томонлама тадбирларда иштирок этди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хусусан: қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими (4-5 февраль, Пекин), Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви (21 июль, Чўлпон-Ота), МДҲнинг норасмий саммити (7-октябр, Санкт-Петербург), ШҲТ, ТДТнинг Самарқанддаги саммитлари, Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё + Европа Иттифоқи ОҲИЧК ва бошқалар.

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланган шартномавий-ҳуқуқий базага эга бўлиб, 245 та ҳужжатни ўз ичига олади. Шу жумладан: давлатлараро характердаги 12 та халқаро шартнома, ҳукуматлараро характердаги 82 та халқаро шартнома, идоралараро характердаги 65 та халқаро шартнома, 86 та бошқа ҳужжатлар.

    Асосий ҳужжатлар:

    • 2013 йил 14 июнда қабул қилинган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома;
    • 2021 йил 6 декабрда қабул қилинган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация.

    Қозоғистон – Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо ҳамкори

    Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш икки томонлама ҳамкорликнинг «юраги» ҳисобланади. Сўнгги беш йилда Қозоғистон Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо ҳамкорига айланди. 2020 йилдан буён Ўзбекистоннинг Хитой ва Россиядан кейинги учинчи етакчи савдо шериги ҳисобланади. Бу эса икки мамлакат иқтисодиётининг аҳамияти ва ўзаро боғланганлигини тасдиқлайди.

    2017 йилда икки мамлакат ўртасида 2017–2019 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик стратегияси қабул қилинди ҳамда у иқтисодиёт ва товар айланмасининг ўсишига туртки берди. Бунинг натижасида, 2017 йилдан буён икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо икки бараварга, яъни 2 миллиарддан 4 миллиард долларгача ўсди ва у изчил ошиб бормоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хусусан, 2021 йилда давлатлар ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 3,9 млрд долларни ташкил қилган бўлса (2020 йилга нисбатан 30,4 фоизга кўп), 2022 йил январь ноябрда – 4,2 млрд доллар (+18,8%): экспорт – 1,27 млрд доллар  (+20,2%), импорт – 2,93 млрд доллар  (+18,1%)га етди.

    Экспортнинг асосий позициялари: транспорт воситалари (27,8%), озиқ-овқат товарлари (19,1%), хизматлар (14%), пластмасса ва ундан ясалган буюмлар (5%), тўқимачилик маҳсулотлари (4,5%), қора металлар (4,2%) ва бошқалар.

    Импорт: ун маҳсулотлари (27,3%), қора металлар улардан ясалган маҳсулотлар (17,8%), энергия маҳсулотлари (10,5%), руда ва шлак (12,7%), қурилиш материаллари (5%), транспорт воситалари (4,6%) ва бошқалар.

    Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан умумий ҳисобда 7 млрд АҚШ долларига тенг ўзаро савдосининг 60 фоизи Қозоғистонга тўғри келади. Айни пайтда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдо Марказий Осиёдаги ҳудудий ички савдонинг 25 фоизини ташкил қилади. (16,5 млрд).

    Ўзбекистон ва Қозоғистон авиакомпаниялари томонидан ҳафтасига 32 та рейс амалга оширилмоқда

    Минтақавий муносабатларни ривожлантириш учун Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар ўртасида транспорт-логистика алоқаларини яхшилаш зарурати юзага келмоқда. 2021 йилда халқаро темир йўл юк ташувлари ҳажми 20,6 млн тоннага етди. 2022 йил январь-октябр ойларида – 15,8 млн тонна (+0,3%). 2021 йилда халқаро автомобиль юк ташувлари ҳажми 1,5 млн тоннага етди (+41%). 2022 йил январь-октябр ойларида – 1,4 млн тонна (+22,3%).

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистон ва Қозоғистон авиакомпаниялари томонидан қуйидагилар йўналишларда парвозлар (ҳафтасига 32 рейс) амалга оширилмоқда: Тошкент – Остона (6 та рейс), Тошкент – Олмаота (14), Урганч – Актау (4), Самарқанд – Олмаота (4), Тошкент – Туркистон (2), Нукус – Актау (2).

    Ўзбекистонда 803,4 минг этник қозоқлар истиқомат қилади 

    Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик 1994 йил 10 январда қабул қилинган Маданият, соғлиқни сақлаш, фан, таълим, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув асосида амалга оширилади.
    • 2021 йил сентябрь ойида Хива шаҳрида «Хива жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» Халқаро Форуми бўлиб ўтди, унда Қозоғистон маданият вазири ўринбосари иштирок этди;
    • 2021 йил 6-8 декабрь кунлари Остона шаҳрида «Ўзбек киноси кунлари» ташкил этилди, жорий йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон шаҳарларида «Ўзбек маданияти кунлари» бўлиб ўтди;
    • 2022 йил 19 декабрида Тошкентдаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида атоқли қозоқ ёзувчиси, файласуфи, шоири ва бастакори Абай Қўнонбоев меросига бағишланган кўргазма очилди.
    Ўзбекистонда 803,4 минг этник қозоқлар истиқомат қилади (аҳолининг 2,6 фоизи). 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, Қозоғистондаги ўзбеклар сони 614 минг нафардан ошди (3,2 фоиз).

    21.12.2022, 23:50   Изоҳ (0)   14419
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди. Уни собиқ эри ўлдириб кетган

    21.12.2022, 21:43

    Бухорода йил бошидан бери 135 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинди

    21.12.2022, 21:21

    Видео: «Сурхон» қўриқхонасида озуқа излаб юрган морхўрлар тўдаси

    21.12.2022, 21:09

    Корпорация ижро органи раҳбари билан тузиладиган шартноманинг ҳуқуқий табиати қандай бўлиши керак?

    21.12.2022, 21:03

    Ўзбекистонда 144 та муассасада қозоқ тилида таълим берилмоқда

    21.12.2022, 20:58

    Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига сунъий талаб юзага келганда таҳлил ўтказилади

    21.12.2022, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистонда айрим фуқароларга паспорт бериш тақиқланди

    Афгонистон | 25 август, 11:02

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:47

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25

    “Фаластин 36” фильми “Оскар” мукофотига расман номзод бўлди

    Кино | 25 август, 10:25

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.