• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Корпорация ижро органи раҳбари билан тузиладиган шартноманинг ҳуқуқий табиати қандай бўлиши керак?

    Корпоратив ҳуқуқ соҳаси вакиллари ва меҳнат ҳуқуқи мутахассислари ўртасида мунтазам баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган ҳолат мавжуд. Яъни икки соҳа мутахассислари орасида корпорация ижро органи раҳбари билан қандай турдаги шартнома тузилиши ҳақида низоли вазият кузатилади.

    Ушбу баҳсда меҳнат ҳуқуқи мутахассислари ижро органи раҳбари билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилишини таъкидлашади. Бунга қарши корпоратив ҳуқуқ соҳа вакиллари ишончли бошқариш шартномаси ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилиши кераклигини ва бу корпоратив ҳуқуқий муносабат ўлароқ фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинишини билдиришади.

    Шунга кўра бу низоли ҳолат доим турли муаммоли ҳолатлар ва баҳсли саволларни келтириб чиқаради.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ушбу мақола корпорация ижро органи раҳбарлари билан тузиладиган шартнома таҳлилига бағишланади.

    Миллий ҳуқуқ тизимидаги корпорация субъектлари ҳисобланган акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамиятлар, тўлиқ ва коммандит ширкатлар тўғрисидаги қонунчиликда ижро органи раҳбарлари билан қандай шартнома тузилиши ҳақида аниқ кўрсатма мавжуд эмас. Хусусан, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг 79-моддасида АЖ директори (ёки бошқарув раиси) билан шартнома тузилиши белгиланган.

    Акциядорлик жамиятларини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат меҳнат шартномаси эмас, шартнома тузилиши кераклигини таъкидламоқда.

    Шунингдек, Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонуннинг 39-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жамият ва унинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс ўртасидаги шартнома жамият номидан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс сайланган умумий йиғилишдаги раислик қилувчи шахс томонидан ёки жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан ваколат берилган жамият иштирокчиси томонидан имзоланади.

    Эътибор берадиган бўлсак, МЧЖда ҳам шартноманинг айнан қайси тури ҳақида айтилмаган.

    Таъкидлаш керакки, янги Меҳнат кодексининг 486-моддаси иккинчи қисмида «акциядорлик жамиятининг раҳбари билан қонунда белгиланган муддатга муддатли меҳнат шартномаси тузилади» деган қоида белгиланмоқда.

    Демак, 2023 йил 30 апрелдан бошлаб АЖ директори ёки бошқарув раиси билан муддатли меҳнат шартномаси имзоланади. Бу қоида қайсидир маънода меҳнат соҳаси мутахассисларининг фикрлари тўғрилигини исботлайди.

    Бироқ шу ўринда ҳақли савол туғилади, МЧЖ ижро органи раҳбарлари билан қандай шартнома тузилади? Янги Меҳнат кодексида бу ҳақида бирон бир қоида мавжуд эмас. Қонун аналогиясини қўллаш орқали вазиятни таҳлил қилиш мумкин-ку, дерсиз.

    Аммо Фуқаролик кодексининг 5-моддаси учинчи қисми фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган нормаларнинг ўхшашлик бўйича қўлланилишига йўл қўйилмаслигини таъкидлайди. Бунда айнан муассисларнинг ва мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида юридик шахс – корпорациянинг шартнома тузиш ҳуқуқи чекланиши ҳақида гап кетмоқда. Шундай экан МЧЖ директори билан қандай шартнома тузиш масаласи яна очиқ қолмоқда.

    Шунингдек, масаланинг яна бир жиҳатини эътиборга олиш лозим. Янги МК меҳнат шартномаси тузиш ҳақида қоидани белгиламоқда. Зотан корпорация фақат жисмоний шахс томонидан эмас, бошқа бир корпорация (АЖ ёки МЧЖ) орқали ҳам бошқарилиши мумкин. Агар АЖ бошқа бир корпорация орқали бошқарилса, унда икки корпорация ўртасида ишончли бошқариш шартномаси имзоланади.

    Шунинг учун ҳам корпорация ижро органи раҳбари билан қандай мазмундаги шартнома тузиш кераклигини аниқлаш учун ушбу муносабатнинг, яъни корпорация ижро органи раҳбари ва муассислар билан келиб чиқиш асосини, вужудга келадиган ижтимоий муносабатнинг қаердан келиб чиқишига эътибор бериш шарт.

    Меҳнат қонунчилиги нуқтаи назаридан қараганда меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим ўртасида имзоланади. Энди эътиборимизни меҳнат қонунчилиги қоидаларига қаратамиз. Амалдаги МК 72-моддаси ҳамда янги МК 103-моддасига мувофиқ иш берувчи билан меҳнат шартномаси имзолайдиган шахс – ходим деб эътироф этилади. Демак, ижро органи раҳбари (директор ёки бошқарув раиси) бу ходим бўлади. Эътиборли жиҳати шундаки, меҳнат қонунчилиги ходимни ҳар доим «заиф» томон сифатида кўриб, уни турли кўринишларда ижтимоий ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади.

    Бироқ корпорация ижро органи раҳбари эса «заиф» томон эмас. Аксинча у ҳар доим «кучли» томон саналади (бу ҳақида кейинроқ тўхталиб ўтамиз).

    Амалдаги МК 15-моддаси ҳамда янги МК 19-моддалари мазмунига кўра корхона (юридик шахс) иш берувчи ҳисобланади. Юридик шахс ижро органи раҳбари эса ушбу юридик шахснинг иродасини ифода этгани учун у директор (бошқарув раиси) ҳисобланади. Соддароқ айтганда юридик шахснинг эрк-иродаси бу шу юридик шахс директорининг эрк-иродаси саналади.

    Юқоридаги мисол бизга шуни кўрсатмоқдаки, ижро органи раҳбари ўзи билан ўзи меҳнат шартномаси тузиши керак. Бу эса мантиққа зид. Амалдаги ва янги МКда иш берувчилар қаторида муассисларнинг ёки кузатув кенгашининг бевосита кўрсатилмаслиги масалани янада чигаллаштиради.

    Ана энди масалага корпоратив ҳуқуқий муносабат нуқтаи назари билан қараб кўрамиз. Юридик адабиётларда корпоратив ҳуқуқий муносабат қуйидаги йўналишларда вужудга келиши айтилади:

    1. Муассислар ва корпорация ўртасида;2. Корпорация ва ижро органи ўртасида;3. Муассислар ва ижро органи ўртасида.

    Ижро органи раҳбари билан шартнома тузишда айнан шу жиҳатга эътибор бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Кўриб турганимиздек, юқоридаги субъектлар ўртасида келиб чиқадиган ижтимоий муносабатлар корпоратив ҳуқуқ билан тартибга солинади. Бу муносабат субъектлари ўртасидаги муносабатларда уларни fidusiar мажбуриятлар бир бирига боғлаб туради.

    Таъкидлаш лозимки, fidusiar мажбуриятлар нафақат романо-герман ҳуқуқида, балки англо-саксон ҳуқуқий оиласига ҳам хосдир. Ушбу ҳуқуқ оиласида fidusiar мажбурият «энг юқори ахлоқий ва ҳаққоний принциплар»га асосланган мажбуриятлар сифатида тушунилади.

    Умумий маънода фидуциар муносабатлар деганда икки ёки ундан ортиқ шахслар ўртасида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни бошқариш билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган, ишончга асосланган ахлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар тушунилади. Фидуциар муносабат моҳиятига кўра бир шахс (фидуциарий) бошқа шахс (ишонч билдирувчи) номидан унинг манфаатлари йўлида ҳаракат қилади ҳамда фидуциарийда тегишли мол-мулкка оид қарорларни қабул қилишда дискресион ваколат мавжуд бўлади.

    Fidusiar мажбурият эса fidusiarнинг бенефициарнинг номидан унинг манфаатларида содиқлик (дутй оф лоялтй) ва ғамхўрлик (дутй оф carэ) билан ҳаракат қилиш мажбуриятини ифодалайди.

    Корпоратив ҳуқуқий муносабатларда бу институт муҳим аҳамият касб этади. Негаки корпорация бошқаруви тўлиқ мазкур институт устига қурилади дейишимиз мумкин.

    Маълумки, корпорация директори (бошқарув раиси) шу корпорация номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, унинг номидан битимлар тузади, корпорациянинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди, штатларни тасдиқлайди, корпорациянинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Юқори тилга олганимиздек, ушбу ҳуқуқлар ижро органи раҳбарининг ҳуқуқий муносабатларда «кучли» томон эканлигини исботлайди.

    Мазкур қоиданинг моҳияти шуни кўрсатмоқдаки, бунда корпорациянинг ҳақиқий эгаси (акциядор ёки умумий маънода муассис) ва директор ўртасидаги битимга асосан директор fidusiar муносабатга киришади.

    Мисол учун инглиз ҳуқуқида бу муносабатлар Company аcт «Компаниялар тўғрисида»ги қонунда белгиланади.

    Ушбу қонуннинг 10-боби компания директорига бағишланган. Мазкур боб қоидалари бўйича компания директорини сайлашдан бошлаб, уни компания директорлигидан озод қилишгача бўлган жараёнлар ҳақида қоида белгиланади. Ушбу қонуннинг 188-ва 189-моддалари бевосита директор билан шартнома тузишга оид бўлиб, унга кўра компания директори билан «service contracts», яъни хизмат кўрсатиш шартномаси» имзоланади.

    Романо-герман ҳуқуқининг асослари ишлаб чиққан Германия қонунчилигида АЖ конструкцияси шундай ишлаб чиқилганки, унга кўра корпорация бошқарув органлари (Vorstand – ижро органи, Aufsichtsrat – кузатув кенгаши, Hauptversammlung – умумий йиғилиш) ўзаро боғлиқликда АЖ бошқарувини амалга оширади.

    Vorstand – ижро органи одатда 2 кишидан ортиқ шахс томонидан ташкил этилади ва у Aufsichtsrat – кузатув кенгаши томонидан сайланади.

    Германияда Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонун (AktienGESellschaft – АГ) 84-моддасида ижро органи аъзолари билан кузатув кенгаши ўртасида шартнома имзоланиши белгиланган. Шартнома дейилган, «меҳнат шартномаси» эмас.

    Биз фақат шу икки давлатдаги қоиданинг ўзинигина кўриб ўтдик. Ваҳоланки, Француз ва АҚШ қонунчилигида ҳам юқоридаги ҳолатни кўришимиз мумкин. Яъни юқоридаги давлатларда корпорация ижро органи раҳбари билан тузиладиган шартномада fidusiar мажбуриятлар баён этилади. Бундай мажбуриятлар қаторига:

    - ўз ваколатлари доирасида ҳаракат қилиш;- компаниянинг муваффақиятини таъминлаш;- қарор қабул қилишда мустақил бўлиш;- оқилона эҳтиёткорлик, маҳорат ва профессионалликни қўллаш;- манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш ва манфаатдор томонлар билан тузилган битимларни эълон қилиш;- ўз лавозимларидан фойда кўрмаслик кабиларни киритиш мумкин.

    Корпорация директори билан тузилган битим унга ушбу корпорацияни ўзи хоҳлаганча бошқариш ҳуқуқини беради. Бироқ содиқлик ва ғамхўрлик бурчи уни маълум маънода тийиб туриш вазифасини бажаради.

    Директорнинг ушбу мажбуриятларини бажармаслиги эса муассисларга (ёки кузатув кенгашига) у билан тузилган шартномани исталган вақтда бекор қилиш ҳуқуқини беради. Шунингдек, директорнинг ўз зиммасига олган fidusiar мажбуриятлари бажармаслиги оқибатида келиб чиқадиган зарар унинг мулки ҳисобидан тўлиқ қопланади.

    Зарарни қоплаш масаласи ҳам директор ва корпорация ўртасида меҳнат шартномаси имзоланмаслиги тўғри бўлишини ифода этади.

    Чунки меҳнат қонунчилиги етказилган зарарни қоплаш масаласида чекловчи қоидаларни белгилайди. Яъни ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт (амалдаги МК 198-м). Аввал айтганимдек, бунда қонун чиқарувчи ходимни «заиф» томон эканлигига ишора қилиб фақат ҳақиқий зарарни ундиришнигина белгиламоқда. Бошқача айтганда, меҳнат муносабатларда келиб чиқадиган зарар ҳақиқий зарар билан чекланади, бой берилган фойда эътиборга олинмайди.

    Агар ижро органи раҳбари билан тузилган шартномани меҳнат шартномаси сифатида қабул қилсак, унда у ходим, муассис(лар) ёки кузатув кенгаши иш берувчи ҳисобланади. Шунга кўра директор фақат ҳақиқий зарарнигина тўлаши кифоя қилади. Бу эса муассисларнинг (корпорациянинг ҳам) ҳуқуқлари бузилишига олиб келади.

    Бироқ аслида ижро органи раҳбари ўзининг мажбуриятларини бажармаслиги ортидан келиб чиқадиган зарарни (ҳақиқий зарар ва бой берилган фойдани – ФК 14-м) тўлиқ тўлаши лозим.

    Биз юқорида масаланинг фақат айрим жиҳатларинигина таҳлил қилиш кифояландик. Зеро ушбу таҳлилнинг ўзи корпорация ижро органи раҳбари билан қандай турдаги шартнома тузиш кераклигини тушунтириш учун етарли бўлди ўйладик. Шуни айтиш керакки, янги МК кучга киргач ушбу соҳада низолар пайдо бўлмасдан ёки кўпаймасдан олдин, унга тегишли ўзгартириш киритиб, ушбу муносабатни корпоратив ҳуқуқ билан тартибга солишга қўйиб бериш лозим.

     Дониёр Имомниёзов

    21.12.2022, 21:03   Изоҳ (0)   15735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 144 та муассасада қозоқ тилида таълим берилмоқда

    21.12.2022, 20:58

    Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига сунъий талаб юзага келганда таҳлил ўтказилади

    21.12.2022, 19:59

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди (фото)

    21.12.2022, 19:36

    Тошкентда блогер Шоҳида Саломова туҳмат ва ҳақоратда айбланмоқда

    21.12.2022, 19:32

    «Президент фармони нотўғри талқин қилинмоқда». Андижонлик фермерлар Жалақудуқ тумани ҳокимлигидан шикоят қилмоқда

    21.12.2022, 19:26

    Ўзбекистонда абитуриентлар янги ўқув йилида қайси фанлардан тест топшириши аниқ бўлди (рўйхат)

    21.12.2022, 19:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.