• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мени ёлғончига чиқарманг» – депутат Дониёр Ғаниев UzAvto Motors масаласида вазир ўринбосари жавобига эътироз билдирди

    Бугун, 19 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида 2022 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

    Мажлисда депутат Дониёр Ғаниев Молия вазирлигидан бюджетдан автомобиль корхоналари утилизация йиғимларини қоплаб бериш учун 225 миллиард сўм қўшимча субсидия берилиши қанчалик мантиқли экани ҳақида сўради.

    Дониёр Ғаниев

    Дониёр Ғаниев
    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    «Харажатлардан бири хориж мамлакатларига экспорт қилинаётган автомобиль саноати корхоналари транспорт харажатлари учун деб айтилди. Лекин тушунтириш хатида кўриш мумкинки, бу маблағлар транспорт харажатлари эмас, утилизация харажатлари учун. Яъни экспортга юборилган давлатлар тарифлари бўйича белгиланган утилизация йиғимларини қоплаб бериш учун қўшимча 225 миллиард сўм илгари суриляпти. Лекин бундан олдинги муҳокамаларда қайта-қайта айтдикки, ҳозирги иқтисодий ҳолат фискал харажатларимизни тартибга солиш ва оптималлаштиришни талаб этмоқда. Чунки иқтисодий ўсиш аввалгидек эмас.

    Геосиёсий вазиятни ҳамммамиз кўриб турибмиз. Лекин шундай вазиятда ҳам негадир экспорт қилаётган автомобиль саноат корхоналари, асосан иккита монопол корхонани субсидия билан қўллаб-қувватлаяпмиз.

    Энг ёмони, оддий қилиб тушунтирганда биз бу маблағлар билан тўғридан-тўғри ўша экспорт қилинаётган мамлакат фуқароларини чўнтагига пул соляпмиз. Яъни утилизация йиғимини қоплаб бериш орқали экспортга юборилаётган автомобилни сотиб олаётган россиялик ёки белоруслик харидорга автомобиль нархининг арзон бўлишини таъминлаяпмиз.

    Бу бугунги кунда қанчалик устивор? Бошқа харажатларни қисқартираётган пайтда, тўғридан-тўғри монопол корхоналарни хориждаги мижози сотиб оладиган машина арзон бўлиши учун 225 миллиард сўм қўшимча субсидия беришимиз қанчалик мантиқли», – дея савол берди депутат.

    Бунга жавобан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов бу масала нотўғри талқин қилинаётганини айтди.

    Илҳом Норқулов

    Илҳом Норқулов
    Фото: Telegram

    «Бу масалага бироз аниқлик киритмоқчи эдим. Чунки ижтимоий тармоқларда ҳам сал нотўғри талқини чиқиб кетди. Фракциялар йиғилишида бу саволга жавоб берилган. Бу ерда утилизация бўйича йиғим қайтариб берилмаяпти, балки 2020—2022 йилларда мамлакатимиз экспортёрлари, фақат автомобиль экспортёрлари эмас, текстил корхоналари ва бошқа асосий экспорт бозорига чиқаётган корхоналаримизни қўллаб-қувватлаш учун транспорт харажатларини компенсация қилиб бериш назарда тутилган.

    Ва уни манбалари утилизациядан тушадиган пуллар деб кўрсатилган. Бир нарсани айтиш керак, қанчалик адолатли деяпсиз. Бу ерда автосаноат ҳақида гап кетмаяпти. Ҳозир ҳатто денгизга чиқиш имконияти бор давлатлар ҳам рақобат бозорида ўзларини экспортёр корхоналарига транспорт бўйича субсидияларни бермоқда.

    Шу нуқтаи назаридан мазкур сиёсат қилинган. Қўйилаётган пул маблағлари фақатгина 2022 йилга эмас, олдинги йиллар учун ҳам йиғилиб келинган компенсация учун талаб ҳисобланади», – деди вазирлик расмийси.

    Дониёр Ғаниев жавобга эътироз билдириб, вазир ўринбосаридан депутатларни масалани нотўғри тушунган қилиб кўрсатишга уринмамасликни сўради.

    «Мен бу жавобга жуда ҳам катта эътироз билдираман. Бу жавоб билан ҳозир мени тўғридан-тўғри ёлғончига айлантиряптилар. Истасангиз тушунтириш хатини ўқиб беришим мумкин. Бу ерда ҳеч қанақа транспорт харажатлари, текстил ёки бошқа соҳадаги экспортёлар ҳақида гап кетмаяпти.

    Улар учун алоҳида экспортга кўмаклашиш жамғармаси бор ва у умуман бошқа жамғарма. Фракцияда сизнинг ҳамкасбингиз қайси корхонага қанча пул кетаётганини айтиб берган. Яъни УзАутўга бир юз қанчадир миллиард сўм, Самарқадаги оғир юк автомобиллари ишлаб чиқарадиган корхонага 87 миллиард сўм чиқаётганини айтди.

    Сиз мени ёлғончи қилаяпсиз. Мен вазир қўл қўйган тушунтириш хатини ўқиб беряпман. Қанқасига жавобни чалғитяпсизлар? Бу ерда ҳамма ўқишни билади. Жамоатчилик олдида бизни нотўғри тушунган қилиб кўрсатиш ўрнига тўғри жавобни берақолинглар», – деди Дониёр Ғаниев.

    Илҳом Норқулов мазкур масала юзасидан алоҳида учрашув ташкил қилиш таклифини берди.

    «Дониёр ака, яна бир марта тушунтириш бериб кетмоқчиман. Мен узр сўрайман. Бошида айтдим сизга, бу савол-жавоб бўйича у ерда нотўғри тушуниш бўлган. Бу нарсани биз ҳам ичкарида муҳокама қилдик. Ва буни Молия вазирлиги ва тегишли корхоналар билан гаплашиб сизга аниқлаштирилган жавобни беряпмиз. Агар бўлади десангизлар, рухсат берсангизлар, бу масала бўйича алоҳида учрашув қилиб, изоҳ ва тушунтириш беришга тайёрмиз», – дея сўзни якунлади вазир ўринбосари.

    Аввалроқ бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров 2023 йилда Ўзбекистонда кутилаётган муҳим иқтисодий ўзгаришлар ҳақида маълумот берганди.

    19.12.2022, 21:32   Изоҳ (0)   22666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда электромобиллар учун қатор солиқ имтиёзлари берилади

    19.12.2022, 20:52

    Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар 2030 йилгача божхона божидан озод этилади

    19.12.2022, 20:26

    Ўзбекистонга ўтган 11 ойда олиб келинган электромобиллар сони маълум қилинди

    19.12.2022, 20:20

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига субсидия бериш онлайн тизимга ўтказилади

    19.12.2022, 20:14

    Қашқадарёда 23 ёшли ҳомиладор келин ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда

    19.12.2022, 19:49

    «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бу ўзгаришни сезмайди» — Жамшид Қўчқоров электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгариши ҳақида

    19.12.2022, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52

    Трамп Медведевнинг Эронга ядро қуроли топшириш ҳақидаги таҳдидига жавоб берди

    Дунё | 23 июн, 22:40

    “Мен ‘кўча’га пул бермаганман” — хонанда Хуршид Расулов

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:25

    Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:15

    Суперлига. “Бунёдкор” меҳмонда “Динамо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 23 июн, 22:11

    АҚШда 22 ёшли коллеж битирувчиси аксилтеррор дастурига раҳбарлик қилмоқда — The Independent

    Дунё | 23 июн, 22:10

    Комил Алламжонов Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинлангани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:01

    Жазоирдаги футбол стадиони тўсиғи синиб, мухлислардан 3 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 23 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.