• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 19 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    Россиянинг  Украинага ҳужумида ракеталар базаси тугаса қандай йўл тутилади? 

    Россияда Украинага яна 3—4 марта ёппасига ҳужум қилиш учун етарли ракеталар қолди. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов маълум қилди.

    Унинг айтишича, Россия ракеталарни қўллаш меъёридан аллақачон ўтиб бўлган. Бироқ ракеталардан бундай фойдаланиш Россия қўшинлари учун номақбулдир.«У ҳолда улар бутунлай ракетасиз қолади, бу эса номақбул ҳолат, ахир уларда умуман бошқача вазиятлар юзага келиши мумкин, шу сабабли улар қандайдир захира қолдириши керак. Бироқ уларда С-300 ракеталари бор, уларни, афсуски, бизнинг шаҳарларимизга қарши ишлатишяпти», — деган Данилов.

    Унинг қўшимча қилишича, Эрондан баллистик ракеталар етказиб берилиши хавфи ҳам мавжуд.

    Аввалроқ Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси вакили Андрей Юсов Россия Эрондан Shahed-136 камикадзе дронларининг янги партиясини олганини маълум қилган эди.

    Аммо дронларнинг навбатдаги партияси аввалгиларига қараганда камроқ бўлгани боис россияликлар энди бу дронлардан авайлаб фойдаланмоқда.

    Туркманистондан Озарбайжонга газ қувури қуриладими ёки йўқ? 

    Туркманистонда 14 декабрь куни ўтказилган Туркманистон, Туркия ва Озарбайжон раҳбарлари саммитида туркман газини Озарбайжон ва Туркия орқали Европа бозорига транзит қилиш масаласи асосий мавзу бўлган эди.

    «Хроника Туркменистана» нашри Туркия президентининг қуйидаги фикрларини келтиради:

    «Бутун дунё, айниқса Европа учун энергия хавфсизлиги янада муҳим. Бу борада Боку–Тбилиси–Жайҳон нефть қувури ва Жанубий газ коридори алоҳида ажралиб туради. Биз бу йўлак орқали Каспий газини Европага етказамиз. Энди Туркманистон табиий газини худди шундай тарзда Ғарб бозорларига узатиш устида иш бошлашимиз керак», — деганди Эрдўғон.

    Middle East Eye нашри ёзишича Туркия раҳабрининг нутқида томонлар янги газ қувури қуриш имкониятини ўрганаётгани ҳақида тўғридан-тўғри айтилади.Бироқ Туркмен news қайд этишича, 16 декабрь куни россиялик сенатор Александр Башкин «Астраханские Новости» нашрига изоҳ бериб, Россия Каспий орқали газ қувури қурилишига розилик бермаслигини айтган.«Европада Туркманистондан Бокуга транскаспий газ қувурини қуриш, у ердан эса Туркия орқали Европага ташиш истиқболлари яна муҳокама қилина бошлади.Шуни билиш керакки, бешта Каспийбўйи давлатлар томонидан имзоланган Каспийнинг мақоми бўйича ҳужжатга мувофиқ, экологик хавфсизлик соҳасига таъсир қиладиган лойиҳаларни амалга ошириш учун Каспий бешлигининг барча давлатлари розилик бериши керак. Газ қувурининг сув остидан ўтадиган қисми Каспий денгизи экологик хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлигини ҳисобга олиб, Россия уни қуришга розилик бера олмайди», — деди Башкин.Туркманистон томонига эса сенатор «бизга дўст бўлган ушбу мамлакатда қазиб олинаётган ҳар қандай ҳажмдаги газни Хитой, Ҳиндистон ва Россия тўлиқ ҳажмда қабул қилишга қодир», — дея вазиятни изоҳлаган.

    Марказий Осиё давлатларидаги фуқаролар энди Россияга эмас Японияга ишлагани борадими?  

    Япония ҳукумати чет эл фуқароларига қўл меҳнати билан боғлиқ ишларни бажаришга имкон берувчи «махсус малакали ишчилар дастури» орқали Марказий Осиё давлатларидан кўпроқ хорижий ишчи кучини олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Japan News хабар берди.

    Япония ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши 24 декабрь куни Токиода Япония ва Марказий Осиёнинг бешта давлати ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги учрашувда бу режа ҳақида маълум қилиши кутилмоқда.

    Хаяши Япониянинг «одамларга сармоя киритиш» ва «ўсиш сифати»га урғу бериб, Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишини қайд этади.Япония 2019 йилда Ўзбекистон билан инсон ресурсларини қабул қилиш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаган.

    Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг аксарияти Россияда ишлайди. Япония ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали расмийси айтишича, бу давлатлардан кўпроқ чет эллик ишчиларни қабул қилиш ва «ишчиларга малакасини ошириб, ундан ўз ватанида фойдаланишга рухсат бериш» орқали Россияга қарамликни камайтириш мумкин.

    Марказий Осиё жуда кўп табиий ресурсларга, жумладан нефтга эга, аммо экспорт асосан қўшни Хитой ва Россия билан чегараланган. 17 декабрь кунги йиғилишда Хаяши, шунингдек, Япония Марказий Осиёнинг беш давлатига экспорт бозорларини диверсификация қилишда ёрдам беришини ва декарбонизация технологияларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишини маълум қилган.

    Ўзбекистон давлат бюджетига ўзгартиришлар киритиш масаласи. Автомобиль саноатидаги ўзгараётган рақамлар

    Ўзбекистонда 2022 йил давлат бюджетига ўзгартириш тўғрисида масала кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев Telegram саҳифасида хабар бермоқда.

    Депутатлар қўлига шошилинч берилган Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаси кўра, 2022 йил бюджетидан экспорт қилинадиган мамлакатларда маҳаллий автомобиль саноати корхоналари томонидан тўланадиган утилизация йиғими харажатларига давлат бюджетидан маблағ ажратиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 224,5 млрд сўм ажратиш кўзда тутилган.Иқтисодчи Отабек Бакиров сўзларига кўра, UzAuto Motors экспорт қиладиган автомобиллар учун утилизация харажатларига давлат бюджети ҳисобидан қўшимча 225 млрд сўмгача субсидия ажратилмоқда. 2022 йил бюджети тасдиқланганида бу сумма 100 млрд сўм эди.

    «Йил бошида тасдиқланган бюджетда хорижга экспорт қилинган автомобиллар учун утилизация йиғимини қоплашга 100 млрд субсидия бир думалаб йил охирида 325 млрд сўмга етибди. Бу сиз ўз ёнингиздан қозоғистонлик ва россиялик харидорлар сотиб олаётган автомобиллар учун ҳам утилизация йиғимини тўлаяпсиз дегани», — деб ёзади Бакиров.

    19.12.2022, 22:00   Изоҳ (0)   10010
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «СССР парчаланганидан кейин қилинган хатоларни такрорламаслигимиз керак» — Лукашенко

    19.12.2022, 21:45

    Зеленский Россия Эрондан 250 та Shahed дронлари олганини айтди

    19.12.2022, 21:23

    Австрияда дипломатнинг ўғли Россияга жосуслик қилишда айбланиб қўлга олинди

    19.12.2022, 21:11

    Швецияда мўғулистонлик оила 17 кун ичида музли меҳмонхона қурди (фото)

    19.12.2022, 20:37

    «Bayraktar урушда ғалаба қозонишга ёрдам бермайди»: эксперт Украинага қандай дронлар кераклигини айтди

    19.12.2022, 19:56

    Россияда ўзбекистонлик эркак цехда чиққан ёнғинда ҳалок бўлди

    19.12.2022, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.