• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ҳамманинг оғзида «Уэнздей»: нима учун Аддамслар оиласининг ғамгин қизи ҳақидаги сериал рекордларни янгиламоқда?

    2022 йил ноябрь ойининг охирида «Уэнздей» сериали экранларга чиқди. Бу ўша севимли Аддамслар оиласи ҳақидаги янги воқеа. 1991 йилдаги фильм ва янги сериал ўртасидаги фарқлар ва умумийликлар ҳақида маълумот берамиз.

    Сериал бир зумда хитга айланди ва кўришлар сони бўйича «Ғалати нарсалар»нинг янги мавсумини ортда қолдирди. Лойиҳа устида Тим Бартоннинг шахсан ўзи ишлаган, шунинг учун шоунинг барча декорациялари унинг услубида. Бош қаҳрамон Гомес ва Мортишанинг қизи, меланхолик қиз Уэнздей Аддамсдир. У оддий мактабдаги болалар билан чиқиша олмайди, шунинг учун ота-онаси қизни ўзи каби ғалати ўспиринларнинг ёпиқ муассасасига ўқишга юборишади.

    Аддамслар ҳақидаги култ фильмда бўлгани каби қаҳрамон сочини 2 та қилиб ўриб юради, доим қора рангда кийинади ва ўзини бошқалардан узоқроқ тутади. Шунга қарамай, янги Уэнздей эскисидан сезиларли даражада фарқ қилади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Биринчи навбатда, ёш жиҳатдан. Аксарият фильмларда Аддамсларнинг қизи тахминан 10-13 ёшда тасвирланади, сериалда эса у — 16 ёшда. Шунингдек, 2022 йилги шоуда оила ва унинг атрофидаги одамларнинг ғайритабиий қобилиятлари тилга олинади. Мисол учун, Мортиша ва Уэнздей мунтазам равишда ўтмиш ва келажакни ҳис этгани учун безовталанади.

    Оригинал комиксларда ва олдинги фильмларда Аддамслар — шунчаки ғамгин машғулотлар билан шуғулланадиган ғалати оила. Сериалга шунингдек, ўз ҳикояларига эга кўплаб иккинчи даражали персонажлар қўшилган. Бундан ташқари, бу персонажлар оддий одамлар эмас, балки вампирлар, бўрилар, махлуқлар ва горгонлардир. Мисол учун, бош қаҳрамоннинг қўшниси бўрига айланиш қобилиятига эга.

    Умуман олганда, 1964 йилдаги фильмдан бери бош қаҳрамон узоқ йўлни босиб ўтди. Биринчи фильмда қизда ҳамма нарсага бўлган ғалати қизиқиш йўқ эди. У ўргимчакларни боқиш, қўғирчоқларнинг бошларини узиб олишдан бошқа ҳеч нарса қилмасди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    1991 йилги фильмда Уэнздей ўзининг хавфли ихтироларини укасида синаб кўрадиган мураккаб характердаги ўспирин қиз сифатида тасвирланади. «Аддамсларнинг оилавий қадриятлари» фильмида эса қаҳрамон ва Паксли ёзги лагерга юборилади, у ерда қиз ўз характерини кўрсатади ва ғалаён бошлайди.

    Аддамслар оиласига бағишланган 2019 йилда чиққан мультфильм ҳам бор. Лойиҳа тижорий жиҳатдан муваффақиятли бўлган бўлса-да, танқидчиларнинг картинани жуда эртакона бўлиб кетганлигини танқид қилишади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кўриниб турган фарқларга қарамай, фильмнинг баъзи саҳналари ўзгаришсиз қолдирилган. Масалан, Уэнздей ва укаси Паксли ўртасидаги жуда илиқ муносабатлар. Укаси хафа бўлган пайтларда опаси унга тасалли беради.

    Паксли шкафга қамалиб қолганида, опаси безориларнинг исмларини айтишини талаб қилади, қолганини унга қўйиб беришини сўрайди. Қаҳрамон қиз такаббурдек туюлади, лекин у таъсирчан ва беғубор — сериал ижодкорлари буни жуда яхши кўрсатиб беришган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Янги Уэнздей — кучли персонаж. Қиз ижтимоий тармоқларни вақтни беҳуда сарфлаш деб ҳисоблайди, компьютер ўрнига ёзув машинкасидан фойдаланади, ақлли, аммо ғамгин жумлалардан фойдаланади. У яхшироқ кўринишга ҳаракат қилмайди, бошқаларнинг фикрига ҳам боғланиб қолмайди.

    90 йиллар фильмида Уэнздей ролини Кристина Риччи ижро этган. Янги фильмда махсус мактабдаги оддий ўқитувчи образини яратди. Айтганча, Уэнздей ролини ижро этган Женна Ортега Кристина унга устозлик қилишга ёки персонажни тасвирлаш тажрибасини намойиш этишга уринмаганини айтади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Гомес ролини Луис Гузман ижро этган. У оригинал комикслардаги отага жуда ўхшайди. Актёрнинг ўзи бу рол ўзининг энг яхши актёрлик ишининг 3 талигига киришига ишонади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кетрин Зета-Жонс рафиқаси Мортиша сифатида реенкарнация қилинди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Режиссёр Тим Бартоннинг айтишича, у қаҳрамонни янада замонавийроқ қилишни хоҳлагани учун унинг пардозига тўқ қизил рангларни ҳам киритилган.

    Мактаб директорини Гвендолин Кристи ўйнаган, уни ҳамма «Тахтлар ўйини»даги Бриэнна Тарт сифатида эслайди. Актриса экранда ўзини ҳеч қачон бунчалик гўзал ҳис қилмаганини тан олди, бу имконият учун Тим Бартонга миннатдорлик билдирди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Женна Ортега эса «Уэнздей» сериалининг асосий юлдузига айланди, у ролни аъло даражада ижро этди ва томошабинлар меҳрини қозонди. Сериал чиққандан сўнг интернетда кўплаб видеолар пайдо бўлди, уларда қора кийинган қизлар Женнанинг балда рақсга тушишига тақлид қилишади. Бундай рақс ҳаракатларини актрисанинг ўзи бир неча кун ичида ўйлаб топган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Аммо ажойиб саҳналар, кучли актёрлар ва ақл бовар қилмайдиган атмосфера сериалнинг томошабинларга тақдим этадиган асосий нарсаси эмас. Олдинда кузатиб бориш жуда қизиқ бўлган детектив сюжет турибди.

    Ахир Уэнздей мактабга фақат ўқиш ва жамиятга қўшилиш учун эмас, балки жиноятни очиб, кимнидир қутқариши кераклиги учун ҳам борган.

    Айтганча, қаҳрамонга исм дарҳол қўйилмаган. Оригинал комиксларда қиз ва оила аъзоларининг исмлари бўлмаган. Исмлар 1964 йилдаги сериал учун махсус ўйлаб топилган.

    Шунингдек, кесилган қўл ролини ўйнаган актёр ноқулай позицияларни эгаллаши ва костюм кийиши керак эди

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мавзуга доир:

    • «Оқ нилуфар», «Аждарҳо уйи», «Уэнздай»: «Олтин глобус» мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди
    • «Уэнздей» Netflix тарихида энг кўп томоша қилинган иккинчи сериалга айланди

    16.12.2022, 17:45   Изоҳ (0)   12444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: оғир дамларда дардингизга малҳам бўлиши мумкин бўлган ажойиб фильмлар

    15.12.2022, 14:52

    Актёрлар томонидан импровизация қилинган ва картинанинг культ саҳнасига айланган машҳур фильмлардаги кадрлар (видео)

    14.12.2022, 13:30

    Жонни Депп «Кариб денгизи қароқчилари» фильмига қайтмоқда. Лекин осонлик билан эмас

    12.12.2022, 19:45

    «Гарри Поттер» мухлисларининг жиддий саволларига сабаб бўлган фильмдаги баъзи кадрлар (фото)

    11.12.2022, 10:53

    Disney маликаларининг кўпчилик эътибор бермаган ғалати жиҳатлари (фото)

    10.12.2022, 15:57

    «Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)

    08.12.2022, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    Дунё | 24 июн, 19:05

    “Яхшиям ўғлим йўқ”. АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишел Обама қизларнинг онаси бўлиш қандай туйғу экани ҳақида

    Лайфстайл | 24 июн, 18:55

    Россиялик аёл ярим килограмм оғирликдаги улкан саримсоқ етиштирди (фото)

    Лайфстайл | 24 июн, 18:41

    Мўғул ёшларининг Ўзбекистондаги ОТМларда таълим олиши қайта тикланади

    Ўзбекистон | 24 июн, 18:31

    Ўзбекистонда беш ойда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 18:10

    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

    Реклама | 24 июн, 18:00

    Нима учун қуёшга узоқ вақт қараш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 24 июн, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.