Осон тайёрланадиган лавлагили салат мазали таъмга эга. Уни ўзингизга ёққан кўкатлар билан безатиб дастурхонга тортишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- лавлаги — 2 дона
- тухум — 4 дона
- пишлоқ — 150 г
- саримсоқ — 1-2 донача
- туз — таъбга кўра
- майонез — таъбга кўра
- Лавлагини бир ярим, икки соат давомида қайнатинг. Уни салқин жойга қўйиб совутинг ва тозалаб олинг.
- Тухумни 10 дақиқа қайнатинг ва уни ҳам совутиб, тозаланг.
- Лавлаги ва пишлоқни катта тишли қирғичдан ўтказинг. Тухумларни худди шу тарзда майдаланг ёки майда кубик шаклида тўграб олинг.
- Саримсоқни майда тишли қирғичдан ўтказинг. Барча маҳсулотларни туз ва майонез билан аралаштиринг. Салатни дастурхонга тортишдан олдин ўзингизга ёққан кўкатлар билан безатинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)