Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема бош мураббий Дидье Дешамнинг унга муносабатидан норози.
Либертад Digital нашрининг хабарига кўра, «Реал» аъзоси ЖЧ—2022 стартидан бир неча кун олдин жароҳат олганига қарамасдан терма жамоа базасини тарк этиш истагида бўлмаган.
Мадрид клубидагилар Бенземанинг тузалиши учун уч кун кифоя қилганини айтиб ўтган, ҳатто у 15 декабрда «Леганес»га қарши ўртоқлик ўйинида ҳам иштирок этган. Клуб вакилларининг сўзларига кўра, Карим ҳеч қандай жисмоний муаммоларни ҳис қилмаган.
34 ёшли ҳужумчи Дешам унга «Афсус, Карим, кетишингга тўғри келади», деганини таъкидлади. Футболчи ўзини Франция терма жамоасининг бош мураббийига кераксиздек ҳис қилган.
Франция терма жамоаси ЖЧ—2022 финалида Аргентинага қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)