• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Улар мен учун душман. Даража борасида Нурмагомедовдан устунман». Саидёқуб Қаҳрамонов UFC’даги 3-жанги олдидан интервью берди

    Ўта енгил тоифасида UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов (10-2) Ўзбекистон вақти билан 18 декабрь тонги бўлиб ўтадиган жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўзбекистонлик яккакурашчи UFC Vegas 66 мусобақасида россиялик Саид Нурмагомедовга (16-2) қарши жанг қилади.

    «UFC’га кириб келиши ҳақида

    Спортчилар оиласидан чиққанман, Самарқандда мен учун фақат спорт бор эди. Биринчи навбатда мактаб, кейин спорт эди. Самбодан бошлаганман. 2010 йилда, 13 ёшимда АҚШга келганман ва бу ерда ҳам спортни давом эттирдим.

    Мен учун ҳақиқий спорт Америкада бошланган, чунки бу ерда имкониятлар кўп эди. Ундан уёғи катта ҳикоя, фақат спорт. Спортни деб кўп нарсадан воз кечганман: туғилган кун, байрам, тўй, оилавий маросимлар. Йиғинларда бўлганим боис оилам билан кўп вақт бирга бўлолмасдим. Йилда 2-3 ой оилам билан бирга бўлсам, қолган 7-8 ой фақат йиғинда бўлганман.

    Мақсад UFC’га келиш бўлган. Худога шукр, шу даражага етиб келдим. Бундан кейин юқори марралар сари интиламан.

    UFC шартномаси борасида

    Айни вақтдаги шартномам 4 та жангга мўлжалланган, буниси учинчи жанг бўлади.

    Саид Нурмагомедов ҳақида

    Менда унга нисбатан ҳеч қандай агрессия йўқ. Нотўғри тушунманг, улар бизни халқни меҳмондўст, ювош, камтар деб ҳисоблайди. Аммо спортда ювошлик кетмайди. Агар унга бирор гапим ёқмаган бўлса, унда шанба куни аламини олишга яхши имконият бор.

    Уларга бундай гап қиладиган бўлсам, ҳайрон қолишади, кўзлари катта-катта бўлиб кетади. ‘Вау, биз ўзбеклардан бунақасини кутмагандик’, дейди. Мен уларга рақиб, душман сифатида қарайман. Чунки унга қарши жанг қиламан, агар у мени уриб қўйса, уйга фақат битта чек билан қайтаман. У мени нонимни яримта қилади. Бироқ бунга йўл қўймайман.

    Рақибга душман сифатида қарайман ва унга нисбатан ҳеч қачон ювош бўлмайман. Гапларим унга таъсир қилган бўлса, бу унинг муаммоси. Уни интервьюсини кўрдим, бироқ у мени мутлақо қизиқтирмайди. Агар қизиқтирганда, балки унга ўхшаб жаҳл қилардим.

    Жангда тезроқ финишга интилиши ҳақида

    Имкон қадар жангни тез тугатишга ҳаракат қиламан. Сўнгги рақиб билан жангни тўлиқ давом этганига келадиган бўлсак, у кучли жангчи эди. Ҳар бир спортчи октагонда жангни тезроқ якунлашга ҳаракат қилади. Жангни атайин чўзишини айтганларнинг гапи эса сафсата.

    Саиднинг ‘стойка’сига келсак, у бир раундлик ‘стойка’. 2–3-раундда у чарчаб қолади. Сўнгги жангини олсак, рақиби 37 ёшли қария эди, 1-раунддан кейин ундан баттар чарчаб қолди. Унинг услуби шундай, оёқда тепиш, айланиб тепиш жуда катта кучни олиб қўяди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Босим йўқлиги борасида

    Биринчи жангимда ҳаяжон кучли эди, ҳатто иккинчисида ҳам. Биринчи жангни олти кун аввал билдим, вазн ташлашга ҳам улгурмагандим. Иккинчи жангда эса қай даражада эканимни UFC’дагиларга исботлашим керак эди. Шу боис кўпроқ тейкдаунларга эътибор қаратдим. Туриб жанг қилишда имкониятлар 50/50. Ким биринчи қаттиқ зарбани йўлласа, ўша ютиб кетади. Шу боис таваккал қилолмасдим.

    Бунисида эса ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпман. Балки бу яхшидир, балки ёмон. Ўзимга шу қадар ишоняпман-ки, бу йигитнинг даражаси меникидек эмас, дея оламан. Мақтаниш эмас, бу спортча ишонч дейилади. Унинг ‘стойка’си ҳам яхши деб ўйламайман. Чунки унинг рақибларига қарасангиз, яхши савиядагиси битта ва Саид унга ютқазган. Нурмагомедов 30 ёшда ва фаолиятининг чўққисидан ўтди.

    Саид Нурмагомедов билан фарқи борасида

    Ўзини камтарман дейди, ҳаётда ҳаммамиз камтармиз. Бироқ бу спортда камтарлик кетмайди. Одамлар бизнинг 15 дақиқалик жангни кўрганда, ҳаёт ташвишларини эсдан чиқариши керак, мен шунга интиламан.

    У 7 та жанг қилган ва ҳамон прелим кардда юрибди, чунки UFC уни ҳурмат қилмайди. «Агар мен ‘ҳеч ким’ бўлсам, нега мен билан жангни қабул қилдинг? Ўзингдан юқори турганлар билан жанг қил». Лекин унга рейтинги юқори жангчиларни беришмайди, буни ўзи ҳам билади. Чунки у ташкилотчиларга қизиқ эмас, улар мухлисларга бу маҳсулотни сотолмайди. Мен эса иккита жангдан кейин топ-15 даги яккакурашчи билан жанг қиляпман.

    Топ-15 ликка киргандан кейинги режалари ҳақида

    Мен 27 ёшга кирдим ва 30—32 ёшгача бу ерда юришни истамайман. Мисол учун, Шон O’Мэлли, Педди Пимблетт — улар ютқазса ҳам ташкилотчилар ва мухлислар учун ‘ёқимтой’ бўлиб қолаверади. Саиддақаларнинг эса ютиши ва ютқазиши ҳам уларга қизиқ эмас. Мен ҳам шундай бўлиб қолишни хоҳламайман. Бунинг учун нима керак, албатта, мухлислар эътибори.

    Спортда кўп қолмоқчи эмасман, ундан кейинги режаларим бор. Кейинги 2-3 йилда камарга етиб борсам, етиб бораман ҳам. Шундан сўнг бўлди, тўхтатаман.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўзбекистонлик MMA вакиллари ҳақида

    Мен барчасини кузатиб бораман, улар ахир ҳамкасбларим. Бироқ сўнгги вақтларда ўзбек MMA’сида фирибгарлик, сохта пиар кўпайиб кетган. Ҳақиқий спортчилар кам. Чинакам спортчи натижа кўрсатиши керак.

    Бизникиларга ҳозир Instagram’да кўпроқ лайк олиш, обуначи йиғиш ва реклама сотиш қизиқ бўлиб қолди. Рекламачи жангчилар кўпайиб кетди. Ҳақиқий жангчилар эса камтарилиги туфайли қолиб кетяпти. Зўр болалар бор, яқин 2-3 йилда кўпайиб қоламиз. Бунинг учун яхши мураббий билан ишлаш ва жангчи менталитетига эга бўлиш керак. Ювош ва меҳмондўст менталитет билан бу спортда ютиб бўлмайди», — дейди Қаҳрамонов.

    Қаҳрамонов ва Нурмагомедов ўртасидаги жанг UFC Vegas 66 прелим кардидан ўрин олган. Мусобақа Ўзбекистон вақти билан 18 декабрь тонгида бўлиб ўтади.

    16.12.2022, 23:58   Изоҳ (0)   27610
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал», Аргентина, Марокаш ва «Голден Стейт». АIPS талқинига кўра йилнинг энг яхши жамоалари аниқланмоқда

    16.12.2022, 22:35

    Ҳаким Зиёш ЖЧ—2022 даги иштирокидан олган пулларини Марокашдаги муҳтожларга хайрия қилади

    16.12.2022, 21:03

    Синиша Михайлович 53 ёшида вафот этди

    16.12.2022, 19:25

    «Манчестер Сити» етакчи, «Барселона» — 2, «Челси» эса 4-ўринда. Футболчиларининг ЖЧ—2022 да иштироки учун ФИФАдан энг кўп пул оладиган клублар

    16.12.2022, 18:41

    Расман: Серхио Бускетс Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

    16.12.2022, 17:25

    ФИФА президенти 2025 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати формати ўзгаришини маълум қилди

    16.12.2022, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.