Россиянинг Хабаровск ўлкаси Нанай туманида шаҳарлараро қатновчи автобус ағдарилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» туман касалхонасига таяниб.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 22 киши жабрланди, деб ёзади «ТАСС». 19 нафар жабрланувчи вертолётларда Хабаровскка етказилди, яна уч нафари амбулатор муолажаси учун юборилди.
Ҳодиса Хабаровск-Комсомолскна-Амур йўлида содир бўлган. ПАЗ автобуси ҳайдовчиси бурилишда бошқарувни йўқотиб қўйган, шундан сўнг автобус йўл четидаги ариққа сирғалиб кетган ва ёнбошига қулаган. ОАВ маълумотларига кўра, автобусда навбатчилик ишчилари бўлган.
Терговчилар хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
Изоҳ (0)