Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Польша полицияси бош коменданти Ярослав Шимчик идора бош қароргоҳида юз берган портлаш оқибатида жароҳатланди. У енгил яраланди ва касалхонага олиб кетилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишалр вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Портлаш 14 декабрь куни Шимчикнинг кабинетига ёндош хонада содир бўлди. ИИВ маълумотларига кўра, Польша полицияси бош коменданти Украинага ташрифи чоғида украин хизматлари раҳбарларидан бири берган совға портлаб кетган.

Портлаш туфайли Варшава Киевдан изоҳ талаб қилди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги портлаш ҳақидаги хабарларни кўрганини ва тафсилотларни аниқлаштираётганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Radio Zet маҳаллий нашри ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Польша полицияси коменданти хонасида гранатомётдан ўқ отилган. Натижада, ОАВларга кўра, хонанинг шифти тешилган, юқорида жойлашган хоналарда навбатчилик қилаётган қўриқчи жабрланган.

Wyborcza газетаси маълум қилишича, гранатомёт «махфий хона»да сақланган. Полиция ходимлари ўша хонага кириб, қурол билан «ўйнаган».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)