• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Чаушеску режимини қулатган инқилоб, Ўзбекистон элчихонасига бостириб кирган туркман махсус кучлари ва Нью-Йорк осмонида икки самолёт тўқнашуви. Кун хронологиясида 16 декабрь

    16 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Чаушеску режимини қулатган инқилоб, Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонасига бостириб кирган туркман махсус кучлари ҳамда Нью-Йорк осмонида тўқнашган икки самолётга оид фактлар ўрин олган.

    Чаушеску режимини қулатган инқилоб

    1989 йил 16 декабрь куни Румияда бошланган инқилоб оқибатида Николаэ Чаушеску режими қулаган ва у отиб ташланган эди. 1980 йиллар охирлари Шарқий Европада «халқ демократиялари» тизимининг парчаланиш вақти эди. 1989 йилгача коммунистик партиялар Польша, Венгрия, Германия ва Чехословакияда ҳокимиятни қўлдан бой берган. Ушбу жараён тинчлик характерига эга эди ва «бамал инқилоби» номини олган. Руминия мазкур қоиданинг ягона истисносига айланган. Мамлакатни 1965 йилдан бери эксцентрик ва авторитар сиёсатчи Николаэ Чаушеску бошқариб келарди.

    Фото: Warspot
    Унинг даврида Румия Социалистик Республикаси Варшава битими ва Ўзаро иқтисодий ёрдам кенгашини ташкиллаштиришда иштирок этган. Руминия Югославия билан фаол иқтисодий ҳамкорликни олиб борган; румин спортчилар 1984 йилда Шарқий блок томонидан бойкот қилинган Лос-Анжелесдаги Олимпиада ўйинлари, шу билан бирга, «Дўстлик-1984» ўйинларида ҳам иштирок этган.

    Руминиянинг бундай сиёсатининг иқтисодий асоси республиканинг энергетик мустақиллиги эди: Плоэшти туманида нефть ва газ қазиб олинган. Бундан ташқари, мамлакат раҳбарияти томонидан «алоҳида йўналиш» белгилаб олинган.

    Бухарест Ғарб дунёси, Москва, Белград ва Пекин ўртасида манёвр қилиб, иложи борича кўпроқ фойда олишга интиларди. Чаушеску ўз мамлакатида ҳақиқий шахсга сиғинишни пайдо қилган. 1978 йилда унинг 60 ёшга тўлгани тантанаси катта дабдаба билан нишонланган. Унга нисбатан «Карпат даҳоси» ва «Нуримиз манбаи» таърифларини ишлатиш одатий ҳолга айланган.

    Фото: Warspot

    1980 йиллар бошида мамлакатдаги иқтисодий вазият ёмонлашишни бошлаган. Халқаро кредитларни мажбурий қайтаришга қаратилган сиёсат турмуш даражасининг пасайишига олиб келган. Тарғибот машинаси «рационал истеъмол» ҳақида бонг урган: шу орқали озиқ-овқат учун навбатлар, халқ истеъмоли товарларининг етишмовчилиги маскировка қилинган.

    Кўплаб руминлар хорижга қочишга тушган. Трансилваниядаги венгер озчиликларининг норозилиги кенгая бошлаган. Шу билан бирга Чаушеску СССРдаги «қайта қуриш»ни қабул қилмаган, жамият устидан назоратни кучайтирилган — буни Давлат хавфсизлик хизмати (секуриатате) амалга оширарди.

    1989 йил ноябрда Бухарестда Руминия Коммунистик партиясининг XIV съезди ўтказилган. Унга тўпланганлар гулдурос қарсаклар билан бир неча бор кондукаторнинг нутқини бўлган. Чаушеску социалистик блок мамлакатларидаги «капиталистик тикланиш»ни танқид қилган. Аммо ўшанда ҳам мамлакат ғарбида намойишлар бошланди. Венгриялик протестант руҳонийси Ласло Тёкешнинг ҳукуматга қарши ваъзлари учун Тимисоарадан чиқариб юборилиши детонатор вазифасини ўтаган. Декабрь ўрталарига келиб шаҳарда оммавий намойишлар бошланиб, унда руминлар ва венгерлар иштирок этган. Чаушеску намойишларни қандай бўлмасин тўхтатишни талаб қилган, аммо куч тузилмалари армия ва полицияни охирига қадар назорат қилмаётганди.

    Фото: Warspot

    21 декабрь куни оммавий ташвиқот ҳужумидан сўнг (Руминия раҳбари Тимисоарадаги тартибсизликларни хорижий давлатлар жосуслик хизматлари уюштирганини айтган) Бухарестда катта митинг ташкил этилган. Бироқ уларнинг бир қисми Чаушескуга қарши шиорлар билан чиққан. Бундан норозилик тўлқинлари пойтахт бўйлаб тарқалган. Шу куни юз берган тўқнашувлар оқибатида 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган. 22 декабрь куни эса шаҳарда баррикадалар қуриш бошланган, аммо эртаси куни Бухарест кўчаларига 100 минглаб одамлар чиққан, жумладан, пойтахтдаги йирик заводларнинг ишчилари ҳам.

    Бундай кунларда Чаушескунинг тарафини ҳеч ким олмаган. Совет ва Америка етакчилар Бухарестдаги қонли воқеаларга ҳатто изоҳ ҳам бермаган. Шу куни кондукатор ва унинг рафиқаси Елена Чаушеско Тирговиштега қочган ҳамда ўша ерда ҳибсга олинган.

    Фото: Warspot

    Эр-хотин устидан суд жараёни қисқа давом этган ва у адолат устидан пародияга ўхшаб кетарди. Уларнинг қатл этилиши тасвирлари бутун дунё бўйлаб тарқалган. Мамлакатда армия ва махсус хизматлар вакиллари, шунингдек, сирли «террорчилар» ўртасидаги тўқнашувлар 28 декабрга қадар давом этган камида 1030 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Уларнинг аксарияти кўчалардаги отишмалар жараёнида ҳалок бўлган.

    Ўзбекистон элчихонасига бостириб кирган туркман махсус кучлари

    Бундан 20 йил олдин Туркманистон махсус кучлари Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонасига бостириб кириб, рухсатсиз тинтув ўтказган эди. Шундан сўнг ўзбек—туркман чегарасида кескинлик аломатлари юзага келган ва қўшимча постлар ўрнатила бошланган.

    Фото: Wikipedia

    16 декабрь куни кечқурун Туркманистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) махсус кучлари гуруҳи Ашхобод марказида жойлашган Ўзбекистон элчихонасига бостириб кирган. Хавфсизлик кучларининг 15 нафар ходими дипломатларнинг эътирозларига қарамай нафақат хизмат хоналарини, балки элчи қароргоҳи ва дипломатик миссиянинг турар жой комплексини ҳам кўздан кечирган. Туркман ҳукумати суверен ўзбек ҳудудига бостириб кирилишини «элчихонада яширинган террорчиларни қидириш» билан изоҳлаган.

    Туркман махсус хизматларининг маълум қилишича, уларда Ўзбекистон элчисининг рафиқаси мамлакат президенти Сапармурат Ниёзовга суиқасд уюштирган бир неча маҳаллий фуқаронинг Туркманистондан чиқиб кетишига ёрдам бергани тўғрисида маълумотга эга бўлган. Ушбу маълумот манбасини ошкор этмаган ҳолда МХҚ ходимлари ўзбек элчисининг рафиқасини «Туркманистон президентига суиқасд қилишга алоқадор», деб ҳисоблаган.

    Миллий хавфсизлик манфаатларини кўзлаб, дипломатик ваколатхоналарнинг экстратерриториаллиги тамойили каби «дипломатик найранглар»ни эътибордан четда қолдириш мумкинлиги ҳисобга олиниб, махсус хизматлар Туркманистон ҳудудини тарк этишга улгурмаган террорчиларни Ўзбекистон элчихонаси ҳудудидан қидиришга қарор қилган.

    Элчихонага бостириб кирилган вақтда Ўзбекистон элчиси рафиқаси билан бирга Қозоғистон Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда бўлган. Ҳолатдан хабар топган ўзбек дипломатик миссиясининг барча ходимлари элчихона томон йўл олган. Улар билан бирга бошқа бир нечта давлатнинг элчилари, жумладан, ЙҲХТ миссияси раҳбари ҳам отланган. Аммо бу вақтга келиб туркман махсус кучлари дипломатик миссия ҳудудини тарк этиб бўлганди, террорчилар эса топилмаган. Шундай бўлса-да улар элчихона фонидаги видеокамера қаршисида турган номаълум туркмандан кўрсатма олган бўлиб, у бир неча кун давомида у ерда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларидан яширинганини айтган.

    Кечга бориб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги туркман махсус хизматларининг ҳаракатига қарши норозилик билдирган. Вазирлик буни «халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойиллари, Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидалари, шунингдек, икки томонлама давлатлараро келишувларнинг қўпол бузилиши» сифатида баҳолаган. Ўзбекистон Туркман томонидан «содир бўлган воқеа бўйича зудлик билан тушунтириш берилишини», шунингдек, «айбдорларни аниқлаш ва қатъий жавобгарликка тортиш бўйича аниқ чоралар кўриш»ни талаб қилган. Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВга чақиртирилиб, унга тегишли нота топширилган.

    Ўзбекистон дипломатик миссияси ва савдо ваколатхоналарининг норасмий суҳбатларида мазкур ҳолат «очиқ-ойдин провакация» деб таърифланган. Кимлигини ошкор этмаган туркман амалдорлари ҳам бунга қўшилган. «Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатларда катта муаммолар борлиги анчадан бери маълум. Душанба кунги воқеадан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Ашхободга яқинда бош вазир Ўткир Султонов бошчилигидаги ташрифи бунинг сўнгги тасдиғидир», — деган эди Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларидан бири.

    Ташриф давомида ўзбекистонлик меҳмонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ўрнига туркманистонлик ҳамкасбларининг маънавиятини, Туркманистонга нефть-газ соҳасида имтиёзлар бериш бўйича «талаб-тавсия»ларини тинглашга мажбур бўлган. Султонов музокаралар муҳитидан шу қадар ғазабга минганидан «эшикни қаттиқ ёпиб», мажлис расмий якунланишини кутмасдан Тошкентга учиб кетган. Шундан кейин икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ёмонлашган.

    Ислом Каримов ва Сапармурот Ниёзов

    Ислом Каримов ва Сапармурот Ниёзов
    Фото: «Ўзархив»

    Ўзбекистоннинг ўша вақтда президенти Ислом Каримов Сапармурат Ниёзовга уюштирилган суиқасддан хабар топиб, унга телеграмма юборганди. «Теракт — Сизнинг жонингизга қасд қилишга бўлган уриниш хабари Ўзбекистонда чуқур ташвиш ва ғазаб уйғотди. Ўзбекистон терроризмни ҳар доим ҳар қандай кўриниш ва шаклда қоралаб келади ва қоралайди ҳамда бу иллатга қарши курашда ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр», — дейилади мактубда. Аммо Туркманбоши афтидан ўзбекистонлик ҳамкасбининг бу сўзларига ишонмаган кўринади.

    Туркманистон расмийлари Ўзбекистонни президент Сапармурод Ниёзовга муваффақиятсиз суиқасд уюштирган ва давлат тўнтаришини амалга оширган Борис Шихмуродов бошчилигидаги туркман мухолифатини қўллаб-қувватлаётганликда айблаган. Ўзбекистон томони барча айбловларни рад этган.

    Юзага келган кескинлик оқибатида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси тушиб кетган, чегара режими кучайтирилган. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар 2006 йил декабрда Ниёзовнинг вафоти ва ҳокимиятга Гурбангули Бердимуҳамедов келганидан кейин яна яхшиланган.

    Нью-Йоркда икки самолёт тўқнашуви

    1960 йил 16 декабрь куни соат 10:33 да Нью-Йорк осмонида иккита йўловчи авиалайнери тўқнашиб кетганди. Қўнишга ҳаракат қилаётган Douglas DC-8 самолёти ўзи учун ажратилган ҳаво маконига соатига 557 километр тезликда кириб, 1600 метр баландликда Lockheed L-1049 Super Constellation самолётини туртиб кетган.

    United Airlines авиалайнерининг Бруклин кўчасидаги қолдиқлари, 1960 йил 16 декабрь

    United Airlines авиалайнерининг Бруклин кўчасидаги қолдиқлари, 1960 йил 16 декабрь
    Фото: AP Photo

    Биринчи самолётнинг баъзи қисмлари Бруклиннинг аҳоли кўп истиқомат қиладиган даҳаларига, черков ва турар жой биноларига тушган ҳамда ёнғин чиққан. Шу билан бирга, учувчилар мўъжизавий тарзда шўнғиётган самолётни мактаб ва ёнилғи қуйиш шохобчасидан нарига олиб кетган. Гувоҳларнинг айтишича, ўт ўчирувчилар ёнаётган конструкцияга тонналаб сув қуйган, кўчаларда эса кўмирга айланган жасадлар ётган. Икки борт Статен-Айленддаги Miller Fild авиабазаси яқинига қулаган.

    Фожиа оқибатида 134 киши — йўловчилар, экипаж аъзолари ва Нью-Йоркда яшовчи олти киши ҳалок бўлган. Авиаҳалокатда омон қолган ягона шахс — 11 ёшли Стивен Балс бўлиб, у Нью-Йоркка Рождество учун йўл олаётган бўлган. Йигитча ҳам эртаси куни шифохонада оламдан ўтган. Бу ўз даврининг энг йирик авиаҳалокатларидан бири сифатида тарихга кирган.

    Douglas DC-8 самолёти қулаганидан кейинг вазият

    Douglas DC-8 самолёти қулаганидан кейинг вазият
    Фото: AP Photo

    Бруклиндаги авиаҳалокат оқибатида юз берган ёнғинни ўчириш жараёни

    Бруклиндаги авиаҳалокат оқибатида юз берган ёнғинни ўчириш жараёни
    Фото: AP Photo

    United Airlines авикомпаниясига тегишли Douglas DC-8 самолётининг ҳалокатига гувоҳлар воқеа жойида

    United Airlines авикомпаниясига тегишли Douglas DC-8 самолётининг ҳалокатига гувоҳлар воқеа жойида
    Фото: AP Photo

    Бруклиндаги авиаҳалокат оқибатида юзага келган ёнғинни ўчириш

    Бруклиндаги авиаҳалокат оқибатида юзага келган ёнғинни ўчириш
    Фото: AP Photo

    United Airlines самолётининг Бруклин кўчасига қулаган қанот ва дум қисми

    United Airlines самолётининг Бруклин кўчасига қулаган қанот ва дум қисми
    Фото: AP Photo

    Патруль Стейтен-Айленддаги реактив двигатель бўлакларини кўздан кечирмоқда, 1960 йил 17 декабрь

    Патруль Стейтен-Айленддаги реактив двигатель бўлакларини кўздан кечирмоқда, 1960 йил 17 декабрь
    Фото: AP Photo

    7-авеню ва Стрелинг-Плейсда ётган United Airlines самолёт қолдиқлари

    7-авеню ва Стрелинг-Плейсда ётган United Airlines самолёт қолдиқлари
    Фото: AP Photo

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: СССР ҳудудидаги грекларнинг репрессияга учраши, бутунлай фаолиятини тўхтатган Чернобил АЭС ва АҚШ—Хитой муносабатларининг тикланиши. Кун хронологиясида 15 декабрь

    16.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   43218
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги баҳс: 60 йил аввалги уруш қайта бошланадими?

    16.12.2022, 09:14

    «Россия ўз йўқотишларини Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари ҳисобига тўлдирмоқда» — Украина қуролли кучлари штаби

    16.12.2022, 08:57

    Фақат Украина эмас: 2023 йилда қайси давлатларда уруш бошланиши прогноз қилинди

    16.12.2022, 06:00

    Босния ва Герцеговинага Европа Иттифоқига номзод мақоми берилди

    15.12.2022, 23:42

    Ҳиндистон ядро каллагини олиб юришга қодир баллистик ракетани синовдан ўтказди

    15.12.2022, 23:27

    «Дарё» кундалигида 15 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    15.12.2022, 22:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.